Янгиликлар

БМТ: Мурсининг ўлими ортида Миср ҳукумати бўлиши мумкин

764

Мисрнинг собиқ президенти, жорий йилнин июнида вафот этган Муҳаммад Мурсининг ўлими “давлат томонидан рухсат берилган қотиллик” бўлиши мумкин. Бу ҳақда БМТнинг судсиз қатллар бўйича махсус маърузачиси Агнес Калламард ва БМТнинг ўзбошимча ҳибсга олишлар бўйича ишчи гуруҳининг қўшма ҳисоботида қайд этилган. 

“Айниқса охирги беш йилда Тора турмасида Мурсини сақлаш шароитларини ўта шафқасиз деб тасвирлаш мумкин”, – дейилади ҳисоботда.

Экспертларнинг фикрича, бундай шароитларда сақлашни давлат томонидан рухсат этилган қотилликка тенглаштириш мумкин.

Муҳаммад Мурсий ким ва у қандай қилиб вафот этди?

«Мурсийнинг қамоқда вафот этиши ордир»

БМТ экспертлари Мисрдаги минглаб маҳбуслар ҳам ўта оғир шароитларда сақланаётганини, уларнинг саломатлиги ва ҳаёти хавф остида эканини маълум қилди, дея хабар бермоқда “Анадолу”.

Эслатиб ўтамиз, Миср тарихида халқ сайлаган ягона президент бўлган Муҳаммад Мурсий 2019 йилнинг 17 июнида суд мажлиси пайтида оламдан ўтди.

Миср президентидан сиёсий маҳбусларни озод этиш талаб қилинди

The Independent: Мурсий вафотидан олдин 20 дақиқа хушсиз ётган

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Мурсийнинг ўғли ҳожилардан Арафот кунида отаси ҳақига дуо қилишларини сўради

1008 10:35 07.08.2019

«Мурсий ҳаётдан риҳлат қилди. Қалби эса Фаластин ва Қуддусга бўлган муҳаббат билан лиммо-лим эди»

1461 14:30 22.06.2019

Эрдоған: Жаҳаннам золимларни куйдириб қасос олади

3134 14:30 21.06.2019

Муҳаммад Мурсий ким ва у қандай қилиб вафот этди?

6516 07:26 21.06.2019

The Independent: Мурсий вафотидан олдин 20 дақиқа хушсиз ётган

2042 14:02 20.06.2019
« Орқага