Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

БМТ Мьянма ҳарбий маъмуриятини репрессияларни тўхтатишга чақирди 

556

Мьянмада зўравонликдан воз кечмасдан ва оддий одамларнинг кундалик ҳаёти сезиларли даражада яхшиланмай туриб, ҳар қандай тараққиётга эришиб бўлмайди. Бу ҳақда бош котибнинг Мьянма бўйича махсус вакили Нолин Хейзер мамлакатга илк ташрифи чоғида айтиб ўтди. 

Мьянма ҳарбий маъмурияти вакиллари билан учрашувда махсус вакил Мьянма Давлат маъмурий кенгаши фуқаролик можаросини юмшатиш, мамлакат аҳолисининг азоб-уқубатларини камайтириш ва барча муҳтожларга инсонпарварлик ёрдами муаммосиз етказилишини таъминлаш бўйича аниқ чоралар кўриши кераклигини таъкидлади.

Бир ярим йил тартибсизлик

Ҳарбийлар ўтган йил бошида Нобель мукофоти совриндори Аун Сан Су Чжи бошчилигидаги демократик йўл билан сайланган ҳукуматни ағдарганидан сўнг Мьянмада тартибсизликлар ва фуқаролик итоатсизлиги ҳаракатлари давом этмоқда. 

2021 йил апрель ойида Мьянма ҳарбий маъмурияти Жануби-Шарқий Осиё давлатлари ассоциациясининг (АСEАН) мамлакатда тинчлик ва барқарорликни тиклаши керак бўлган режасини қабул қилишга рози бўлганига қарамай, уни амалга ошириш бўйича реал ҳаракатлар амалга оширилмади. Ўшандан бери Мьянма баъзи кузатувчилар фуқаролар уруши деб таърифлаган вазиятга тушиб қолди. Ҳарбий тўнтаришдан кейин камида 2100 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлган, 15 мингга яқин одам ҳибсга олинган.

Демократия йўлига қайтиш

Махсус элчининг генерал Мин Аунг Хлаин ва унинг катта маслаҳатчилари билан учрашуви БМТнинг Мьянманинг демократия ва фуқаролик бошқарувига қайтишини қўллаб-қувватлаш ҳаракатларининг бир қисмидир. 

“БМТ Бош котиби Мьянмани қамраб олган гуманитар, иқтисодий ва сиёсий инқироздан ниҳоятда хавотирда. Менинг ташрифим БМТ раҳбарининг ташвишини билдириш ва можарога барҳам бериш учун зарур бўлган аниқ қадамларни таклиф қилишдан иборат. Шу билан бирга, БМТнинг иштироки ҳеч қандай тарзда Мьянма ҳарбий ҳокимиятларига қонунийлик беришга қаратилган эмас. Мьянма халқи демократия ва ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқига эга. Бу мақсадларга эришиш барча манфаатдор томонларда яхши ният бўлсагина мумкин бўлади”, - деди Нолин Хайзер.

Мораторий ва амнистия

БМТ кескин қоралаган яқинда демократия тарафдори фаолларга нисбатан чиқарилган ўлим жазосини эслатиб, махсус вакил Мьянма ҳарбий маъмурияти раҳбарини келажакдаги барча қатлларга мораторий жорий этишга чақирди. У, шунингдек, БМТ Бош котибининг барча сиёсий маҳбусларни озод қилишга чақирганини такрорлади. 

Махсус вакил Мьянма ҳарбий маъмуриятидан ҳозирда қамоқда ўтирган Давлат маслаҳатчиси Аунг Сан Су Чжи билан учрашишни истаган. 

“Мен Аун Сан Су Чжининг ҳозирги ҳолатидаги соғлиғидан қаттиқ хавотирдаман ва сиздан унинг уйига тезроқ қайтишига рухсат беришингизни сўрайман”, — деди Нолин Хайзер.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ҳожар онамиз чўри бўлганми ёки малика?

1548 17:35 01.06.2023

Белгород ўққа тутилди: ўн киши яраланган

956 15:50 01.06.2023

Саудия Арабистони аҳолиси 32 миллиондан ошди

808 14:19 01.06.2023

Аср намозига 30 дақиқа қолган бўлса пешин ўқилмайдими?

2538 10:45 01.06.2023

Қозоғистон: Россия-Украина чегарасига тинчликпарвар кучларни юбориш ҳақида мудофаа вазирлиги муносабати

2374 09:25 01.06.2023

Ўшда халқаро муаззинлар танлови бўлиб ўтди

1424 08:48 01.06.2023
« Орқага