Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

БМТ Мянмада тўрт фаолнинг қатл этилишини қоралади 

601

Инсон ҳуқуқлари

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Мянмадаги инсон ҳуқуқлари бўйича мустақил эксперти ҳарбий хунта томонидан демократия тарафдори тўрт фаолнинг қатл этилиши ортидан “кучли халқаро жавоб чоралари”га чақирди. Томас Эндрюс мамлакатда ўн йилликлар ичида биринчи марта ўлим жазоси қўлланилганидан кейин "ғазабланган ва вайрон бўлганини" айтди. 

Қатл этилганларнинг тўрт нафари, жумладан, фаол Ко Жимми ва депутат Фио Зея Тоу ёпиқ суд жараёнларида даъво қилинган “террорчилик ҳаракатлари”га ёрдам беришда айбдор деб топилди. Улар ҳарбий тўнтариш натижасида ҳокимиятни эгаллаб олган ва оммавий қатағонларни бошлаб юборган армияга қарши курашаётган исёнчиларга ёрдам беришда айбланган.

Мишел Бачелет баёноти

Душанба куни ҳам эълон қилган баёнотида БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Мишел Бачелет бутун дунё бўйлаб чақирувларга қарамай, хунта халқаро инсон ҳуқуқлари қонунларини қўпол равишда эътиборсиз қолдирганидан "жуда хавотирда" эканини айтди. 

Агар ҳарбийлар қотиллик қилишда давом эца, бу уларнинг ўзлари яратган инқирознинг мураккаблигини янада кучайтиради. 

“Ушбу шафқатсиз ҳаракат ҳарбийларнинг ўз халқига қарши репрессив кампаниясининг давомидир. Мянмада сўнгги ўн йилликлар ичида биринчи марта қатл этилгани ҳаёт, эркинлик, шахсий дахлсизлик ва адолатли судлов ҳуқуқининг қатъий бузилишидир. Агар ҳарбийлар қотиллик қилишда давом эца, бу уларнинг ўзлари яратган инқирознинг мураккаблигини янада кучайтиради”, деди Бачелет. 

Олий комиссар барча сиёсий маҳбусларни зудлик билан озод қилишга ва Мянмани ўлим жазосига қўйилган мораторийни тиклашга чақирди.

 Халқаро ҳуқуқни бузиш

Қатл қилишлар дунёнинг кўплаб бурчакларидан кечирим сўрашга чақиришларига қарамай амалга оширилди. Хусусан, БМТ эксперти Томас Эндрюснинг айтишича, фаоллар “халқаро ҳуқуқни бузган ҳолда судланган, айбдор деб топилган ва ҳукм қилинган, апелляция бериш ҳуқуқисиз ва адвокатсиз”. У БМТга аъзо давлатларни “намойишчиларнинг оммавий ва тизимли равишда ўлдирилиши, бутун жамоаларга беғараз ҳужумлар, энди эса мухолифат етакчиларининг қатл этилиши”га қарши “қаттиқ чора” кўришга чақирди. 

"Халқаро ҳаракатсизлик статус-квосини қатъий рад этиш керак", - дея қўшимча қилди БМТ эксперти.  

Июнь ойида БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш ҳам Мянмадаги барча сиёсий маҳбусларни афв этиш ва зудлик билан озод қилишга чақирган эди.

Ўлим жазосини қайта тиклаш

Ҳозирги прецедентдан олдин Мянмада қатл этилган охирги шахс 1976 йилда диктатор У Не Вин бошчилигидаги олдинги ҳарбий ҳукумат томонидан ўлимга ҳукм қилинган талаба етакчиси Салай Тин Маунг Оо бўлган деб ишонилади. 

2014 йилда демократик ислоҳотлар даврида судланганларнинг ўлим жазоси умрбод қамоқ жазосига алмаштирилди, бироқ бу ҳолат узоқ давом этмади – мамлакатда кейинги хунта ҳокимият тепасига келгунча амалда бўлди, холос.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Эрондаги Озарбайжон элчихонасига ҳужум уюштирилди

94 15:05 27.01.2023

Эрон хакерлари сиёсатчилар ва журналистларга тобора кўпроқ ҳужум қилмоқда

124 14:20 27.01.2023

Германияда Россия фойдасига жосусликда гумон қилинган шахс ҳибсга олинди

188 13:50 27.01.2023

Ражаб ойининг фазилатлари

136 12:15 27.01.2023

Руслар Украинага янги ракета зарбалари бера бошлади

447 11:35 27.01.2023

Тирноқни жума куни олиш керакми?

598 10:30 27.01.2023
« Орқага