Янгиликлар

БМТ: “Пандемия пайтида мигрантларнинг пул ўтказмалари бепул бўлиши керак”

244

БМТнинг Инвестициялар ва ривожланиш жамғармаси ҳамда Тараққиёт Дастури бир қатор мамлакатларнинг пандемия пайтида мигрантларнинг ўз юртига пул юборишини енгиллаштириш бўйича ташаббусини қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда БМТнинг Янгиликлар маркази маълум қилди. 

75 фоиз мигрант меҳнат қилаётган мамлакатларга жами коронавирус ҳолатларининг тўртдан уч қисми тўғри келади ва пул ўтказмаларининг 90 фоизи шу давлатлардан амалга оширилмоқда. Жорий йилда ўтказмаларнинг ҳажми 20 фоиз – 110 миллиард доллар камайиши тахмин қилинмоқда. Бу эса пул ўтказмаларига қараб қолган мамлакатларда худди шунча сумма етишмай қолади демакдир. 

Аввалига ташаббус Британия ва Швейцариядан чиқди, кейин уни халқаро ташкилотлар, жумладан, Жаҳон банки ва БМТ таркибидаги бир қатор муассасалар қўллаб-қувватлади. Асосий мақсад – ривожланаётган мамлакатларга молиявий оқим йўлидаги тўсиқларни олиб ташлаш. Пул ўтказмалари ҳажмининг камайиши шундоқ ҳам пандемиядан қийналаётган ушбу мамлакатлар иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатади

БМТнинг Инвестициялар ва ривожланиш жамғармаси ижрочи котиби Жудит Карлнинг айтишича, коронавирус пандемияси туфайли кўплаб мигрантлар ишсиз қолди. Ишлаётган мигрантлар эса уйларига пул жўнатишга қийналяпти, чунки карантин чекловлари натижасида аксар хизматлар тўлиқ ишламаяпти. «Ҳозир меҳнат бозорига таъсир ўтказиш қийин, лекин пул ўтказиш шароитларини яхшиласа бўлади, – дейди Ж. Карл. – Давлатлар рақамли тўлов тизимларини кенгайтириши ва бошқа инновацион чораларни қўллаши мумкин». 

Яқинда Халқаро миграция ташкилоти Россия ва Марказий Осиёдаги меҳнат мигрантларига ёрдам кўрсатиш учун 7 миллион доллар сўради. Кўпгина мигрантлар пандемия сабабли ишсиз, уларнинг оилалари эса рўзғор тебратиш учун керакли пулсиз қолган. Халқаро ташкилот бу ҳолатни жиддий инқироз деб атаб, ижтимоий тартибсизликларга олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирди. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Жириновский мигрантларнинг Россияга киришини чеклашни таклиф қилди

708 23:05 23.05.2020

Қозоғистон чегарасида тўпланганларни Ўзбекистонга ўтиш учун рухсат берилади

472 10:43 18.05.2020

Россияда мигрантларни қўллаб-қувватловчи янги лойиҳа бошланди

488 17:30 07.05.2020

Ўзбекистонга Тожикистондан қанча одам кўчиб келган?

1459 16:30 29.04.2020

Ўзбекистонликлар қаерга кўчиб кетяпти?

3283 20:30 27.04.2020
« Орқага