БМТ раҳбари Крайстчерч мусулмонлари билан учрашди

14:40 15.05.2019 295

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Янги Зеландиянинг Крайстчерч шаҳрида маҳаллий мусулмонлар билан учрашди. Жорий йилнинг 15 мартида мазкур шаҳардаги икки масжидда теракт содир бўлган ва ўнлаб мусулмонлар ҳалок бўлган эди.

Гутерриш ҳар икки масжидда ҳам бўлди. У фожиадан даҳшатга тушганини, аммо крайстчерчликларинг жасорати ва мардонаворлигига қойил қолганини айтди.

“Бироқ бундан ҳайрон бўлмадим, – деди БМТ Бош котиби. – Сизнинг жамоангиз Исломда мустаҳкам ўрин эгаллаган севги, раҳм-шафқат, кечиримлилик ва марҳаматлилик ғояларининг вакилларидир”.

Гутерриш БМТнинг Қочқинлар ишлари бўйича олий комиссари бўлиб ишлаган пайтида бошқа давлатлар ўз чегарасини ёпиб олган бир пайтда мусулмон мамлакатлар аҳолиси ҳимояга муҳтожларга ўз эшикларини очганини эслаб ўтди.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!