Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

БМТ Сомалидаги озиқ-овқат инқирози туфайли шошилинч ёрдам сўрамоқда

466

БМТ томонидан Сомалида уюштирилган йиғилишда, мамлакатдаги озиқ-овқат инқирози билан курашиш учун шошилинч ёрдам чақирилди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Сомали махсус вакили Жамес Сван, йиғилишдан кейин берган баёнотида, мамлакатдаги қурғоқчилик ва озиқ-овқат муаммосига эътибор қаратди. 

"Мен барча манфаатдор томонларни Сомалидаги озиқ-овқат инқирозини ҳал қилиш учун зудлик билан зарур бўлган маблағни тақдим этишга чақираман", деди Сван.   

Йиғилишда Сомалидаги хавфсизлик вазияти ва қуролли ташкилотларга қарши кураш мавзулари ҳам муҳокама қилинганини ифода этган Сван, мамлакатдаги озиқ-овқат инқирозидан энг кўп аёллар ва болалар зарар кўрганини қўшимча қилди.

Сомалининг 80% ҳаддан ташқари қурғоқчилик билан курашмоқда

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти маълумотларига кўра, Сомалининг 80 фоизи қаттиқ қурғоқчилик билан курашмоқда. 

Сомали ҳукумати 2021 йилнинг 23 ноябрида қурғоқчилик кучайиб бораётгани сабабли мамлакат бўйлаб “фавқулодда ҳолат” эълон қилганди. 

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Сомалидаги гуманитар инқироз учун халқаро ҳамжамиятни зудлик билан ёрдам беришга чақирди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Украинанинг Испаниядаги элчихонасидаги портлашдан кейин посилкалардан яна бир нечта бомба топилди

263 21:04 01.12.2022

Нима учун муслима аёлларга ғайридин эркакка турмушга чиқиш тақиқланган?

769 20:00 01.12.2022

Павел Фелгенгауер: «Қозоқлар ва қирғизлар ҳеч қачон Ереван тарафида туриб Бокуга қарши жанг қилмайди»

664 19:00 01.12.2022

«Арманистон Қорабоғни Озарбайжоннинг бир қисми деб тан олди» — Россия ТИВ вазири Лавров

568 18:10 01.12.2022

Россиянинг Украинадаги жиноятлари текшириш бўйича трибунал иш бошлайди 

263 17:28 01.12.2022

Пентагон Қатарга дронларга қарши илғор мудофа тизимини сотади

231 16:30 01.12.2022
« Орқага