Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

БМТ: “Табиий офатлар сони тобора ортяпти”

810

2000 йилдан бери юз бераётган табиий офатларнинг асосий сабаби иқлим ўзгаришларидир. БМТнинг Офатлар хатарини қисқартириш бўйича бюроси (UNISDR) ана шундай хулосага келди. 

Бюро 2000 йилдан 2019 йилгача бутун дунёда 7248 та йирик табиий офатни қайд этган (бу 1980-1999 йилларга нисбатан икки баравар кўпдир). Бу вақт ичида юз берган офатларнинг қарийб 3 мингтаси Осиё, 1800 таси Америка, мингга яқини Африка қитъасига тўғри келади. Ер силкинишлари, цунамилар ва асосан иқлим ўзгаришлари билан боғлиқ офатлар сони анчагина – 3600 дан қарийб 6 мингга кўпайган.   

Ҳисобот даврида ҳаво ҳароратининг кўтарилишидан 165 минг киши вафот этган. Умуман олганда, табиий офатлар 4,2 миллиард кишига зарар етказди (аввалги даврга нисбатан 1 миллиард кўпроқ). 

Табиий офатлар келтириб чиққан иқтисодий зарар ҳажми эса 3 триллион долларга етди. Ҳисобот муаллифларининг фикрича, аслида иқтисодий зарар кўлами каттароқ, чунки кўпгина давлатлар, айниқса Осиё ва Африкадигилар табиий офатларнинг иқтисодий оқибатлари ҳақидаги маълумотларни эълон қилмайди. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Суданда қабилалараро тўқнашув: қурбонлар бор

31 17:21 04.03.2021

Шайх Абдулфаттоҳ Абу Ғудда: “Саҳифалар” (26-қисм)

171 10:00 04.03.2021

“Динимиз кўр-кўрона тақлиддан қайтаради...”

243 09:00 04.03.2021

Путин ва миллатчиликка қарши кураш

811 08:05 04.03.2021

"Шайтон ҳеч қачон пора олмайди"

843 07:00 04.03.2021

Канада мусулмонлари исломофобияга қарши чора кўрилишини истамоқда

343 23:00 03.03.2021
« Орқага