Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

БМТ: “Ямандаги имкониятни қўлдан бой берманг!”

453

Ямандаги олти ойлик сулҳ БМТнинг етти йил давомида урушдан жабр кўрган аҳоли учун кўп ишларни амалга оширишига имкон берди. Сулҳ расман 12 кун аввал якунланган бўлса-да, БМТнинг Яман бўйича махсус вакили Ханс Грундберг можаро томонлари мамлакатда узоқ муддатли келишув излашдан четга чиқмаслигига умид қилмоқда. 

Бу ҳақда у Ямандаги вазиятни тартибга солишга бағишланган йиғилишда БМТ Хавфсизлик кенгаши аъзоларига маълум қилди. Бироқ махсус элчи ҳозирги мавҳумлик мамлакатда можаронинг кескинлашуви ва янги раундига олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

"Сулҳ томонлар ўртасида ишончни мустаҳкамлаш ва можарони сиёсий йўл билан ҳал этишга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида тузилганини унутмаслик керак", - деди Грундберг. 

Махсус вакил БМТ Хавфсизлик Кенгаши аъзоларига сўнгги олти ойда эришилган ютуқларни айтиб берди. Унинг сўзларига кўра, йирик ҳарбий амалиётлар ўтказилмагани туфайли қурбонлар сони 60 фоизга камайди. Сано аэропорти халқаро рейслар учун очилди ва деярли 27 минг яманлик хорижда тиббий ёрдам олиш ва хорижга ўқиш ёки ишлаш учун кетиш имкониятига эга бўлди. Қизил денгизда жойлашган Ходейда портлари орқали 1,4 миллион тоннадан ортиқ ёқилғи етказиб берилди. БМТ воситачилигида низолашаётган томонлар вакиллари билан ҳарбий вазиятни пасайтириш масалалари бўйича шахсий учрашувлар ўтказилди.

Янги сулҳ эҳтимоли сақланиб қолмоқда

БМТ гуманитар ёрдам ходимлари Яманга ёрдам бериш учун қўлларидан келган барча ишни қилмоқдалар, бироқ мамлакат муаммоларини ҳал қилиш учун халқаро ҳамжамиятнинг кенг кўмаги зарур. 

“Ўйлайманки, томонлар ҳали ҳам келишувга эришиш имкониятига эга. Асосийси, бу имкониятни бой бермаслик”, - деди Ханс Грундберг. 

  Миналар хавфини камайтириш

Йиғилишда ҳам муҳокама қилинган муҳим мавзу миналар ва портламаган ўқ-дорилар бўлди. БМТнинг Ямандаги фавқулодда ёрдам координатори ўринбосари Жойс Мсуя тушунтирганидек, жанговар ҳаракатлардан кейин кўплаб ҳудудларда миналар ва бошқа портловчи обектлар қолгани сабабли тинч аҳоли “даҳшатли хавф остида”. Бу муаммо, айниқса, Ходейда вилоятида кескинлигича қолмоқда.

Мсуя ўтган ойнинг ўзида миналар, қўлбола портловчи қурилмалар ёки портламаган ўқ-дорилар туфайли 70 киши ҳалок бўлгани ёки яраланганини қайд этиб: "Миналар ва бошқа портловчи моддалар тинч аҳоли қурбонларининг асосий сабаби бўлиб қолмоқда" деди. 

Гуманитар ёрдам бўйича координатор ўринбосари жанговар ҳаракатлар олиб борилаётган ҳудудларни миналардан кўпроқ ва тезроқ тозалашга чақирди.

“Ҳар томондан ёрдам керак!”

Жойс Мсуя Ямандаги гуманитар вазиятнинг бошқа жиҳатлари ҳақида гапирар экан, айрим муаммоларни санаб ўтди. Иқтисодий вазиятнинг ёмонлашуви озиқ-овқат тақчиллигига олиб келди, тиббиёт, санитария ва таълим соҳаларида хизматлар кўрсатиш жудаям чекланган. 

"Гуманитар ишчилар энг долзарб эҳтиёжларни қондириш учун қўлларидан келганини қилмоқдалар, аммо биз ҳамма нарсани ёлғиз қила олмаймиз", деди БМТнинг Ямандаги вакили. 

У молиявий донорларга, ривожланиш агентликларига ва халқаро молия институтларига мурожаат қилиб, Яманга "тўлқинни ўзгартириш ва олдинга йўлни белгилаш" учун ёрдам сўради.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Пандемия халқаро можароларга туртки берди – эксперт

275 21:34 30.01.2023

Бувижон, мен барибир келаман

691 19:40 30.01.2023

Қуръони карим борасида 25 та ҳақиқат

826 18:40 30.01.2023

Кўнгилли аскарларни Мудофаа вазирлиги таъминлайди

465 17:20 30.01.2023

Washington Post: АҚШ Украинага Абрамс танкларини юборилиши ҳақида маълумот берди

478 16:40 30.01.2023

Покистон масжидида портлаш: ўнлаб киши ҳалок бўлди

444 15:58 30.01.2023
« Орқага