Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

БМТ: “Яманга ёрдам беринглар!”

523

БМТ Бош котиби Антониу Гутерреш халқаро ҳамжамиятни яна бир бор Яманга ёрдам беришга чақирди. 

“Айни пайтда Яман дунёда бир неча ўн йиллардан бери кузатилмаган энг ёмон очлик хавфи остида турибди. Агар зудлик билан ёрдам кўрсатилмаса, миллионлаб одам ҳалок бўлиши мумкин”, – деди у.  

Бош котибнинг айтишича, жорий йилда Яманга фавқулодда ёрдам бўйича молиявий операцияларнинг қисқариши мамлакат иқтисодиётига ташқи қўллов кўрсатилмаган бир паллага тўғри келди. Бундан ташқари, қуролли низонинг давом этиши, чигирткалар босқини ва сув тошқинлари ҳам очликка туртки бериши мумкин. 

Антониу Гутерреш таъсир кучига эга давлатларни фожианинг олдини олишга ва ўз ҳаракатлари билан Ямандаги вазиятни янада оғирлаштириши мумкин бўлганларни эса тийилишга ундади. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Эфиопияда ўн минглаб бола очарчиликдан қирилиб кетиши мумкин

578 23:00 12.06.2021

Сурия Жўлон тепаликларини Исроилдан қайтариб олмоқчи

1465 06:35 10.06.2021

Ғарбий Африкада террорчилар юздан ортиқ кишини ўлдирди

488 14:55 06.06.2021

Икки давлат БМТда овоз бера олмайдиган бўлди

1632 10:30 04.06.2021

Дания қочқинларни ўзидан узоқлаштирмоқчи

459 08:50 04.06.2021

БМТ Ғазо учун 95 миллион доллар сўраяпти

478 10:05 31.05.2021
« Орқага