Янгиликлар

БМТда ўнлаб давлат Хитойдан уйғурларнинг ҳуқуқларига ҳурмат кўрсатишни талаб қилди

1348

БМТ Бош Ассамблеясининг Инсон ҳуқуқлари қўмитаси йиғилишида ўнлаб давлатлар Шарқий Туркистондаги вазият бўйича хавотир билдирди.

Британиянинг БМТдаги доимий вакили Карен Пирс Шарқий Туркистонда оммавий равишда ҳибсга олиш, маданий ва диний анъаналарни чеклашга уриниш, уйғурларни оммавий равишда кузатиш сингари инсон ҳуқуқларига зид амалиётлар кузатилаётганини таъкидлади.

Йигирма уч давлатдан иборат гуруҳ Хитойни халқаро ва маҳаллий мажбуриятларини бажаришга, инсон ҳуқуқларига ҳурмат кўрсатишга чақирди. Ушбу давлатлар қуйидагилардир: Албания, Австралия, Австрия, Бельгия, Канада, Дания, Эстония, Финляндия, Франция, Германия, Исландия, Ирландия, Япония, Латвия, Литва, Лихтенштейн, Люксембург, Нидерландия, Янги Зеландия, Норвегия, Швеция, АҚШ ва Буюк Британия.

Бу давлатларнинг мурожаатидан кейин Беларусь вакили 54 мамлакат номидан сўз олиб, Хитой Шарқий Туркистонда терроризмга қарши кураш олиб бораётганини билдирди. Бу давлатлар ораси Россия ва Миср ҳам бор.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

БМТ: “Пандемия пайтида мигрантларнинг пул ўтказмалари бепул бўлиши керак”

208 12:30 23.05.2020

Хитой ҳарбий харажатларини оширмоқчи

428 17:30 22.05.2020

БМТ: “Фаластин умидсизларча ёрдам сўраяпти!”

650 10:00 22.05.2020

Озарбайжоннинг Шуша шаҳрини босиб олингани тўғрисидаги хат БМТнинг расмий ҳужжати сифатида чоп этилди

1730 13:18 21.05.2020

Шарқий Қуддусда қанча фаластинлик яшаши маълум қилинди

591 12:00 20.05.2020

БМТ: “Пандемия беқарор давлатларда нархларнинг ошишига сабаб бўлди”

209 21:00 12.05.2020
« Орқага