Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

БМТга диндорларнинг эътиқодини ҳурмат қилишга оид масала киритилади

1424

Россия президенти Владимир Путин Ташқи ишлар вазирлигига 2021 йил 1 мартгача диндорлар эътиқодларини ва ҳис-туйғуларини ҳақоратлашнинг олдини олиш, шунингдек, мазҳаблараро адоват ва можароларни қўзғатишга қарши халқаро резолюция қабул қилиш бўйича кўрсатма  берган. 

Россия раҳбарининг кўрсатмаси, унинг диний бирлашмалар вакиллари билан учрашувидан сўнг  Кремл вебсайтида эълон қилинди.

Путин Ташқи ишлар вазирлигига юқоридаги масалалар бўйича битимлар тузиш ёки БМТ Бош ассамблеяси қарорларини қабул қилиш истиқболларини кўриб чиқиш зарурлигини айтган. Мазкур масала ижроси юзасидан Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров масъул этиб тайинланди.

Путиннинг диний конфессиялар вакиллари билан учрашуви 4 ноябрь – Миллий бирлик кунида видеоконференция шаклида бўлиб ўтганди. Суҳбат давомида Путин рус халқини ватанпарварлик ва бирдамлик бирлаштирганига ишора қилди, шунингдек Қуръон, Инжил, Таврот ва Забурдан иқтибослар келтирди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Исроил 2020 йилда қанча фаластинликни ўлдиргани маълум қилинди

327 09:30 26.02.2021

БМТ Исроилни фаластинликларнинг уйларини бузмасликка чақирди

230 13:50 25.02.2021

Хитой Британиянинг уйғурлар бўйича айбловидан қаттиқ норози

831 13:20 25.02.2021

Америка компанияси Ливияда нималар қилган?..

822 11:47 24.02.2021

Италиянинг Конгодаги элчиси ўлдирилди – ЕИ муносабат билдирди

620 10:25 23.02.2021

Қонга ботган Яқин Шарқ: урушлар хронологияси. Ливия

653 20:35 19.02.2021
« Орқага