БМТнинг фавқулодда вазиятлар бўйича ёрдамчиси: "Яманнинг баъзи жойларида зўравонликлар давом этмоқда"

14:30 25.02.2019 188

БМТнинг фавқулодда вазиятлар бўйича ёрдамчиси Марк Лоукок Ҳудайда сўнгги ойлардагига нисбатан тинчроқ бўлишига қарамасдан, зўравонликлар бошқа жойларда давом этганлигини таъкидлаб ўтди. Бу ҳақда БМТ матбуот хизмати хабар берди.

Ҳатто айрим фронт-участкаларда, айниқса шимоли-ғарбий Ямандаги Ҳажжа шаҳрида тўқнашувлар кучайиб борди. 24 миллионга яқин одам инсонпарварлик ёрдами ва ҳимояга муҳтож. Уларнинг 14,3 миллиони инсонпарварлик ёрдамларига катта эҳтиёж сезмоқда, бу эса ўтган йилга нисбатан 27 фоиз кўп. Мамлакатнинг учдан икки қисми “очликдан олдинги” вазиятда.

“20 миллионга яқин одам озиқ-овқат билан таъминланишга муҳтож, шу жумладан, тахминан 10 миллион киши очликдан ”бир қадам“ масофада турибди”, дейди Марк Лоукок.

Бундан ташқари, қарийб 20 миллион одам етарли соғлиқни сақлаш хизматидан фойдаланиш имкониятига ва 18 миллионга яқин киши эса тоза ичимлик суви ёки етарли санитария шароитларига эга эмас.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!