БМТнинг махсус маърузачиси Шинжонга бормоқчи

19:30 06.03.2019 971

БМТнинг диний эркинлик масалалари бўйича махсус маърузачиси Аҳмад Шоҳид Хитойнинг Шинжон мухтор туманидаги лагерларга бориш ниятини билдирди, дея хабар бермоқда “Евроньюс”. 

БМТ маълумотига кўра, бу лагерларда тахминан 1 миллион уйғур ва бошқа мусулмон халқлар вакиллари сақланади. Хитой ҳукумати мазкур лагерлар аслида “касбий таълим марказлари” эканини ва у ерларда радикал шахслар жамихитятга фойдали кишиларга айлантирилаётганини иддао қилади. 

“Хитойнинг Шинжон мухтор туманига бориш учун рухсат сўрадим. У ерда бўлаётганларни ўз кўзим билан кўрмоқчиман. У ердаги лагерлардан келаётган маълумотлар хавотир уйғотяпти”, – деди Аҳмад Шоҳид. 

Хитой томони ҳозирча БМТ махсус маъруазичисининг сўровига жавоб қайтаргани йўқ. 

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!