Янгиликлар

БМТнинг пуллари нега тугади?

795

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш халқаро ташкилот оғир молиявий инқирозда эканини маълум қилди. Унинг огоҳлантиришича, октябрь ойининг охирида БМТда пул қолмаслиги мумкин.

БМТнинг бюджети асосан давлатлар тўлайдиган аъзолик бадаллари эвазига шакллантирилади. 2019 йилда ташкилотнинг бюджети 3,3 миллиард долларни ташкил этиши керак эди. Ҳозирга қадар БМТга аъзо 193 давлатнинг 129 таси бадал тўлади ва бу қарийб 2 миллиард долларни ташкил этди. Айнан шунинг учун йил охири яқинлашганида халқаро ташкилот молиявий муаммога дучор бўлди.

БМТга аъзолик бадалининг миқдори мамлакатларнинг иқтисодий аҳволига боғлиқ. Энг йирик бадал тўловчи АҚШ ҳисобланиб, у БМТ бюджетининг 22 фоизини тўлаб беради. Ҳозирга келиб Вашингтоннинг БМТга ўтган йиллар учун қарийб 380 миллион доллар, 2019 йил учун эса 670 доллар қарзи бор.

Қарздор давлатлар орасида Бразилия, Эрон, Исроил, Мексика, Жанубий Корея, Саудия Арабистони ва Уругвайни ҳам кўриш мумкин.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

БМТ: Мурсининг ўлими ортида Миср ҳукумати бўлиши мумкин

580 15:00 09.11.2019

БМТда ўнлаб давлат Хитойдан уйғурларнинг ҳуқуқларига ҳурмат кўрсатишни талаб қилди

979 10:00 31.10.2019

«Фаластин ишғоли – энг узоқ давом этаётган ишғол»

733 11:00 24.10.2019

БМТ Суриянинг шимоли-шарқида вазият оғирлашаётганидан огоҳлантирди

293 18:05 15.10.2019

АҚШ бадал тўламагани туфайли БМТ пулсиз қолди

808 12:00 09.10.2019
« Орқага