Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

“Бобур” масжидини бузган ҳинд исломни қабул қилган

1132

1992 йилда Ҳиндистоннинг Айодхья шаҳридаги машҳур “Бобур” масжидини вайрон қилишда фаол иштирок этган ҳинд кейинчалик исломни қабул қилди ва етказилган зарарни қоплаш мақсадида ўнлаб масжидлар қурдирди. 

Маълумки, 1992 йилнинг 6 декабрда радикал ҳиндларнинг катта гуруҳи “Бобур” масжидини бузиб ташлаган. Ўшанда Балбир Сингх қўлларида болға билан масжиднинг гумбазига кўтарилган ва Аллоҳнинг уйини вайрон қилишга қўшилган эди. У ҳаттоки гумбазнинг бир қисмини эсталик сифатида сақлаб қўйганди. Шу воқеадан сўнг Балбир қилмишлари ҳақида тафаккур қилди, исломофобик қарашлардан воз кечди ва 1993 йил июнида исломни қабул қилди, дея ёзади Islamnews.ru.

“Масжид вайрон бўлганидан сўнг уйларимизга тарқалдик ва ҳамма бизни қаҳрамонлардек кутиб олди. Аммо оиламнинг муносабати мени ҳайратга солди, – дея эслайди у. – Уларнинг менга нисбатан кўнгли совиганини кўрганимда жуда ёмон иш қилганимни англадим ва ўзимни тўғри йўлга солишга қарор қилдим”.  

Балбир Муҳаммад Амир исмини қабул қилган ва мусулмон аёлга уйланган. У вайрон қилинган масжид ўрнига янгиларини қуришга ваъда берди ва ўша вақтдан бошлаб 90 та масжид барпо этди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Покистонда “Бобур” ракетаси синаб кўрилди

983 20:25 11.02.2021

Ҳиндавий опа-сингиллар масжид ерига даъво қилмоқда

1000 15:00 11.02.2021

Ҳиндистон: тоғдаги ҳалокат оқибатлари (фото)

728 16:17 08.02.2021

Ҳиндистонда фалокат: юзлаб киши бедарак йўқолди

1015 10:10 08.02.2021

Ҳиндистон: деҳқонлар намойиш қилмоқда, ҳукумат байрам...

1146 15:30 03.02.2021

Ҳиндистон: Бобурийлар масжиди қайта қурилади

958 19:00 31.01.2021
« Орқага