Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Бобурийлар ҳақида қисқача маълумот

3050

Асосий мавзуга ўтиш олдидан Бобурийлар сулоласи ҳақида қисқача маълумот беришни лозим кўрдик. Бу ҳақда “Ўзбекистон Миллий энциклопедияси”да ушбу сатрларни ўқиймиз: “Бобурийлар – Ҳиндистонда (1526–1858) ҳукмронлик қилган сулола. Темурийлардан Заҳириддин Муҳаммад Бобур асос солган. Чет элларда, мамлакатимизда, ҳатто Ҳиндистонда ҳам Бобурни ва унинг авлодларини “буюк мўғуллар” деб аташ одат бўлиб қолган. “Буюк мўғуллар” деган ибора Чингизхон ва ундан кейинги мўғул қоонлари (Ўқтой қоон, Гуюк қоон, Мунка қоон)га тааллуқли бўлиб, Бобурийлар аслида Амир Темур ва Мирзо Бобур авлодларидир. Улар тарихий ҳужжатларда ўзларини “бобурий мирзолар” деб юритишган. В.В.Бартольд дунёда тарқалган “буюк мўғуллар” иборасининг хато эканлигини кўрсатиб, “Европаликлар Темурни ва унинг ўғиллари ҳамда набираларини мўғуллардан тарқалган деб ҳисоблаб, (Бобур) салтанати учун “буюк мўғуллар” деган ном тўқидилар”, деб ёзади. Бу ибора эса Европадан Ҳиндистонга “кўчиб” келиб, ҳиндлар орасига инглизча китоблар воситаси билан тарқалгандир. Сўнгги йилларда “буюк мўғуллар” деган хато ибора ўрнига “бобурийлар” ибораси қўлланила бошладики, бу ибора тарихий ҳақиқатни тўғри акс эттиради. Бобурийлар Ҳиндистонда 332 йил ҳукмронлик қилдилар. Бобурийларнинг вакиллари: Заҳириддин Муҳаммад Бобур (1526–1530), Ҳумоюн (1530–39; 1555–56), Акбар (1556–1605), Жаҳонгиршоҳ (1605–27), Шоҳ Жаҳон (1627–58), Аврангзеб Оламгир (1658–1707), Баҳодиршоҳ I (1707–12), Жаҳондоршоҳ (1712–13), Фаррух Сияр (1713–19), Муҳаммадшоҳ (1719–48), Аҳмадшоҳ (1748–54), Оламгир II (1754–59), Шоҳ Олам II (1759–1806), Акбар II (1806–37), Баҳодиршоҳ II (1837–58)”.

(давоми бор)

Аҳмад Муҳаммад Турсуннинг "Дунёни тебратган етти буюк" китобидан олинди

«Azon kitoblari» нашриёти

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Тепағон оқсоқол»га чора кўрилди

354 21:09 28.11.2022

Пермь университетида отишма уюштирган шахс бир умрга қамалиши мумкин

160 20:12 28.11.2022

Шаҳбоз Шариф: «Покистон ва Туркия ресурсларни бирлаштириши керак»

253 19:40 28.11.2022

Исроил журналисти: Қатарнинг қатъияти барчани ҳайратга солди

1094 18:35 28.11.2022

Boeing Пентагонга Украина учун арзон кичик ўлчамли бомбалар ишлаб чиқаришни таклиф қилди

238 18:05 28.11.2022

Эрон АҚШ устидан ФИФАга шикоят қилди

746 17:35 28.11.2022
« Орқага