Ислом

Боксчи билан сузувчи рингга чиқса...

1738

Мен оддий мусулмонман, махсус диний билимим ҳам йўқ. Шунинг учун фикрларимда баъзи хатолар бўлишини инкор этмайман. 

Саҳобалар унча тушунарли бўлмаган, тўғридан-тўғри ва том маънода тушуниш қабул қилинмайдиган маъноларни билдирадиган ёки бошқа оятларга зид бўлган оятларнинг, масалан, Аллоҳ таолонинг ўхшаши йўқлиги ҳақидаги ақидага зид оятларнинг тафсирига чуқур киришмадилар.

Улар нима қилишди? Улар оятларга ишонамиз деб айтишди, аммо тафсирини Аллоҳга қолдиришди. Бунга тафвиз дейилади. Мен буни шундай тушунаман. Айтайлик, мен умр бўйи олис жойда яшаб ҳеч қачон машинани кўрмаганман. Аммо менинг диёримдаги бир солиҳ одам уни кўриб, у ҳақида менга гапириб берди. Мен уни билган ва тушунган нарсам билан таққослай олмайман, лекин мен унинг мавжудлиги ва тавсифига ишонаман, гарчи мен унинг таърифини тушунмасам, чунки менда таққосланадиган ҳеч нарса йўқ. Аммо, машинани баъзи яратилган нарсалар билан таққосланиб бўлса,  Аллоҳ таққосланмайдиган Зот ва ҳатто мен учун маъноси ва аҳамияти тушунарсиз бўлиб қолса ҳам, айтилганларга ишонаман.

Ислом уммати янги жойларни фатҳ қилганда бу ерларда мавжудлик ва яратилиш масалалари муҳим бўлган ривожланган христиан диншунослиги ва насронийликкача бўлган юнон фалсафаси мавжуд бўлган. Мусулмонлар бу саволлар инсон ақли ва мантиқий изоҳига бўйсунмаслигини айтишди. Чунки бу ақл ва фикр доирасидан ташқари эди. Вақтни чизғич билан ўлчашнинг имкони бўлмаганидек, бизнинг чегараланган тушунчамиздан ташқарида нима борлигини тушунишнинг ҳам иложи йўқ.

Шундай бўлса-да, мусулмон олимларининг орасида ўз эътиқодларини исломдан ташқари тушунчалар, ва атамалар орқали ҳимоя қилишни истаганлар пайдо бўлди. Аммо афсуски, улар Аллоҳ тўғрисида нотўғри, масалан, унинг сифати бўлган – нутқи ҳақида  номақбул хулосаларга келишди. 

Аҳли суннанинг олимлари, уларнинг таниқли вакили бўлган Имом Аҳмад бу фикрни инкор этдилар, аммо тушунишимча, улар диний низоларга киришмади, балки одатий усул билан: оятлар, ҳадислар, саҳобалар ва тобеинларни мисол қилиб келтирдилар. Мақсад аниқ: саҳобалар бу ишни қилмаганлари, яна наф келтираман деб зиён келтирмаслик, бировнинг майдонида бошқаларнинг қоидаларига кўра ўйин ўйнамаслик мантиқан тўғри эди.

Аммо Имом Аҳмаддан кам тақводор бўлмаган, ундан кам илми бўлмаган бошқа олимлар ҳам бор эди. Имом Аҳмад фикрини олишни тақиқлаган имом Муҳосибийни имом Аҳмаднинг ўзи ҳам Муҳосибий калом илми ва амалиётидан фойдаланишни бошлашидан олдин ҳурмат қилган. Менинг билишимча, у ўзини шу фанга бағишлаганда имом Аҳмад уни танқид қилиб: "Ҳолингга вой, адашганларнинг хатоларини рад этмасдан, олдин уни тасвирлаб берасанми?!" – деди. Яъни, имом Аҳмад бировнинг нотўғри тушунчаларини тасвирлашга ҳам қарши эди. Унинг мўътазилийларга қарши кураш услуби – эътибор бермаслик  ва бефарқлик эди.

Яъни имом Аҳмад Калом илмида хавфли номаълумлик эшигини кўрди ва у аҳли раъй бўлган Абу Юсуфдан бошқа устозларига эргашишни хавфсиз деб билди.
Имом Абу Ҳанифа бидъатни ҳар қандай жойда енгиш мумкин деб ҳисоблар эди. Фиқҳ билан жиддий шуғуланмасдан олдин Куфадан масжидлари мутакаллимлар баҳс жойи бўлган Басрага узоқ вақтга бориб турар ва у билан мунозара қилганларнинг кўпини енггани билан танилган эди.

Яъни имом ал-Ашъарий ва имом Мотуридийлар имом Абу Ҳанифадан каломга бўлган муносабатда унчалик фарқ қилмаганлар ва каломдан фақат бидъатчиларни мағлуб қилиш учун зарур бўлган даражада фойдаланганлар. Бундан ташқари, улар Имом Таҳовий билан бир вақтда яшадилар ва бу уч кишининг эътиқодлари, унчалик аҳамиятсиз бўлмаган баъзи нарсаларни истисно қилганда  бир-биридан фарқ қилмаган.

Содда қилиб айтганда, буни боксчининг сузувчини жангга чақирганида сузувчи боксни тақиқланган дегани, натижада боксчи ўзини ғолиб деб ҳисоблаганига ўхшайди. Бироқ “бокс бўлса, бокс” деб  боксчини енгган одамлар ҳам топилишига ўхшашдир.

Шу билан бирга, кўплаб мутакаллимларнинг ўзи бу иш хавфли эканлигини ва унга эҳтиёжсиз ва тайёргарликсиз кириш керак эмаслигини таъкидлашди. Шундай қилиб, Яқин Шарқ ва Шимолий Африкадаги турли хил бидъатчи мутакаллимлар устидан ғалаба Хуросондаги ашъарийлар ва мотуридийларга тегишли деб айтиш мумкин.

Табиийки, улар орасида эътиқодда  ҳаддан ошиб кетганлари ҳам бўлган, аммо умуман олганда уларнинг эътиқодлари аввалгиларининг эътиқодларидан фарқ қилади, деб айтиш тўғри эмас.

Энди аввалдан калом илми билан шуғулланишни истамаган биринчи гуруҳдан ҳам яна бошқа гуруҳ ажралиб чиқди. Улар бўлиниш бўлмаган десалар ҳам, уларнинг даъволари улардан олдингилар билан бир хил. Афтидан, мутакаллимларни рад қила-қила аввалги таржимонлар талқин қилишдан бош тортган ушбу оятларни сўзма-сўз талқин қилиш орқали уларнинг ўзи каломга тушиб қолдилар.

Лондоннинг баъзи туманларида мусулмонлар сони 50 фоиздан ошди

Масалан, Бағдодда Аллоҳ жингалак сочли йигитнинг суратида, деб даъво қиладиган ҳанбалийлар бор эди. Бу қанчалик ишончли эканлиги тўғрисида ҳукм қилиш мен учун қийин, лекин бугун ҳеч ким ҳанбалийларнинг бир қисми орасида антропоморфизмга мойиллигини инкор этмайди. (Антропоморфизм — инсон тимсоли ва хусусиятини жонсиз, жонли предметлар, табиат ҳодисалари, нотабиий махлуқлар, абстракт тушунчаларга ўтказиш)

Саёҳатчи ибн Батутта ибн Таймиянинг Дамашққа келганида хутба пайтида ибн Таймия Аллоҳнинг жисми борлигига шама қилиб, минбардан "Аллоҳ минбардан тушганим каби пастки осмонга тушади", деганида  жанжал бўлганини айтади.

Шунинг учун, менимча, бу тоифа ҳанбалийларнинг имом Аҳмад ақидасига мувофиқлиги ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас. Бу худди ашъарий ёки мотуридий каломининг тавфиздан ривожланишидир. Худди мана шу ажралиб чиққан ақидасидан ашъарий ва мотуридийларнинг ақидаси фарқланади. Аммо уларнинг олдингилардан фарқи ақидада эмас, балки каломнинг ўзи билан шуғулланиш эди.  Шунингдек, баъзи мутакаллимлар “Аллоҳнинг қўли бу Унинг кучи”, деган абстракт таъвил билан танилган. Бундан кўп ашъарий ва мотуридий имомлар сукут қилганлар, бироқ ибн Аббос, “Аллоҳнинг оёғ (болдир)и”ни “Унинг ғазаби” деган.

Юқорида айтилганлар менинг юзаки тушунганим бўлгани учун, эҳтимол хато бўлиши мумкин. Шунинг учун, мен тузатилса ва тўлдирилса хурсанд бўламан. Мен иложи борича яна шу саволни ўрганишни давом эттираман ва кейинчалик айтилганларни тўлдираман.

Усмон Бўриев

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Шараф – мусулмонликда!

4733 12:25 04.02.2020

Хитойга бойкот эълон қилган боксчининг камари олиб қўйилмади

1341 16:20 11.01.2020

Ақлли бўлиш учун қандай китобларни ўқиш керак?

1134 22:43 09.01.2020

Алдов йўли билан олган пулларимни қандай қайтарсам бўлади?

1461 18:30 29.11.2019

Тотализатор сиртмоғи

1876 19:39 23.11.2019
« Орқага