Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Боку арманларга ирқий адоват қўзғатишнинг оқибатини эслатди

520

Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги Арманистон расмийларига Халқаро суд қарорларини эслатди. 

Озарбайжон Арманистон томонидан босқинчилик даврида содир этилган, шунингдек, давом этаётган жиноятларга ҳуқуқий баҳо бериш учун барча мумкин бўлган халқаро механизмлардан фойдаланишни таъминлайди. 

Бу ҳақда 23 сентябрь, жума куни Озарбайжон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати 1965 йилдаги Конвенция бўйича Халқаро судга ирқий камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш бўйича берилган янги апелляция юзасидан оммавий ахборот воситаларининг сўровига жавобан маълум қилди. 

Ташқи ишлар вазирлиги ўтган йилнинг сентябрида Озарбайжон “Ирқий камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисида”ги халқаро конвенция бўйича Халқаро судга Арманистонга қарши даъво аризаларини берганини эслатди. 

“Озарбайжон томонидан берилган аризалар асосида 2021 йил 7 декабрда суд бир овоздан Арманистонга нисбатан вақтинчалик чоралар кўриш тўғрисида қарор қабул қилди. Шундай қилиб, суд Арманистонга ўз ҳудудида Озарбайжон фуқаролари ва асли озарбайжонликларга нисбатан ирқий адоват қўзғатилишининг олдини олиш учун барча зарур чораларни кўриш, шунингдек, низони янада оғирлаштирадиган ёки чўзиши мумкин бўлган, шу жумладан, низони мураккаблаштирадиган ҳаракатлардан сақланишни буюрди”, - дейилади 1news.az сайти хабарида.

Суднинг бундай қарорига Озарбайжон томонидан арман шахслари ва этно-миллатчи гуруҳлари жавобгарликка тортилмагани, реваншизмни ташвиқот қилгани, озарбайжонларга нисбатан нафрат ва зўравонликка чақирганлиги, айрим ҳолларда уларнинг Арманистон давлат органлари фаолиятини рағбатлантириш, ташкилотлар фаолларини мукофотлаш тўғрисида тақдим этган далиллар сабаб бўлди.

Ушбу суд қарорларига қарамай, Арманистон 2022 йилда ўз мажбуриятларини қўпол равишда бузишда давом этди, озарбайжонларга нисбатан нафрат қўзғатган ва зўравонликка даъват этган реваншистларга қарши мамлакат ҳудудида амалий чоралар кўрилмади, Озарбайжон ва озарбайжонларга қарши ҳарбийлаштирилган ноқонуний тузилмалар ўз фаолиятини давом эттирди. Арманистонда жорий йилнинг апрель ойидан бошлаб озарбайжонларга қарши қаратилган намойишларда янграган асосий шиор “Туркларсиз Арманистон” бўлганини айтиш кифоя.

Шу билан бирга, Лочин шаҳри, Забуҳ ва Сус туманининг қишлоқлари Озарбайжоннинг тўлиқ назоратига ўтишидан аввал, босқинчилик даврида у ерда ноқонуний истиқомат қилган арман миллатига мансуб шахслар озарбайжонларга нисбатан ўзларининг миллий адоватларини қўполлик билан кўрсатиб, уларга тегишли уйларни ва ўрмонларни ёқиб юборишган. Арманистон ҳукумати ушбу ҳолатларнинг олдини олиш ёки ушбу шахсларни содир этган жиноятлари учун жавобгарликка тортиш учун ҳалигача самарали чоралар кўрмади.

Бундан ташқари, 2021 йилда Лочин вилоятини миналардан тозалаш жараёнида Арманистонда ишлаб чиқарилган 1400 тагача миналар топилган. Миналар кўмилган ҳудудларнинг мутлақ кўпчилиги бир пайтлар озарбайжонлар яшаган қишлоқ ва аҳоли пунктларидир. Ушбу провокациядан кўзланган асосий мақсад ички кўчирилганларнинг ўз ватанига қайтишига сунъий йўл қўймасликдир. 

Халқаро суднинг 2021 йил 7 декабрдаги қарорларини Арманистон томонидан қўпол равишда бузганлигини кўрсатувчи ушбу далил бугун Халқаро судга расман тақдим этилди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Россиядаги мигрантларнинг Ўзбекистонга қайтиши қандай оқибатларга олиб келади?

290 20:35 28.09.2022

Темурнинг охирги юриши

206 20:05 28.09.2022

Россияда хусусий самолётларда парвозларга талаб кескин ошди

203 18:25 28.09.2022

«Пахта иши»: Президентга мурожаат сабаблари. Россия-Украина: бизнес зарарда(ми?)

179 18:05 28.09.2022

44 кун: қаҳрамонлик, ғалаба ва озодлик

196 17:45 28.09.2022

Россия фуқароси бўлмасангиз, хавотир олманг!

451 17:20 28.09.2022
« Орқага