Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Боку марказидаги тунги клубда портлаш содир бўлди

778

Боку шаҳридаги тунги клубда содир бўлган портлаш оқибатида бир киши ҳалок бўлди, 31 киши яраланди. Бу ҳақда Озарбайжон Бош прокуратураси баёнотида сўз боради.
 
“Портлаш якшанбага ўтар кечаси соат 03:00 атрофида Боку шаҳрининг Сабаил туманидаги Тарлан Алиярбеков кўчасида жойлашган тунги клубдаги ёнғин натижасида содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, бир киши ҳалок бўлган, 31 киши турли даражадаги жароҳатлар олган”, – дейилади хабарда. 

Ҳозирда воқеа жойида прокуратура, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар ва бошқа тегишли идоралар вакиллари суриштирув ишларини олиб бормоқда. 

“Прокуратура органларининг терговчи ва криминалистлари томонидан зарур тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, – дейилади вазирлик хабарида.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тунги клубдаги ёнғин ва портлаш юзасидан олиб борилган қидирув-қутқарув ишлари аллақачон якунланганини маълум қилди.

Республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, 24 нафар фуқаро тиббий муассасаларга етказилган, улардан олти нафарининг аҳволи оғир, деб баҳоланмоқда. 7 нафар жабрланувчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилгач, уйларига жўнатилган.

Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳодиса сабабларини ўрганишни давом эттирмоқда. НТВ телеканалининг хабар беришича, Озарбайжон Ички ишлар вазирлиги расмий вакили Эҳсан Зоҳидов ҳодисага маиший газ сизиб чиқиши сабаб бўлиши мумкинлигини айтди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Муфтий Нуриддин Холиқназаров: «Туркий давлатларнинг диний етакчилари ҳамкорликни кучайтириши керак» 

495 18:55 19.10.2022

Тошкент – Боку – Тошкент йўналиши бўйича авиақатновлар қайта тикланмоқда

891 19:05 26.02.2022

Тарихда бугун: Совет армияси Бокуга бостириб кирди

2294 11:45 20.01.2022

Энди Озарбайжон Арманистонни судга берди

1152 15:45 24.09.2021

Россия Арманистонга қурол жўнатяпти, Боку бундан норози

2682 21:05 21.08.2021
« Орқага