Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Боку ва Ереван асирларни алмашди

755

Озарбайжон ва Арманистон асирларни алмашишни бошлади. Бу ҳақда Тоғли Қорабоғдаги Россия тинчликпарвар кучлари қўмондони, генерал-лейтенант Рустам Муродов маълум қилди.

Унинг айтишича, самолётда Бокуга 12 кишини олиб борган, у ердан эса Арманистонга 44 кишини қайтариб олиб келган. 

Арманистон бош вазири ўринбосари Тигран Авинян Фейсбукдаги саҳифасида асирлар аламашуви чиндан ҳам юз берганини тасдиқлади. “Озарбайжон ва Қизил хоч томонидан тасдиқланган асирлар қайтариляпти”, – дея ёзди у. Авинян қолган асирларни аниқлаш ва қайтариш бўйича ишлар давом этаётганини маълум қилди.   

Озарбайжоннинг Ҳарбий асирлар бўйича комиссияси ҳам 14 декабрь куни асирларни алмашиш бошланганини тасдиқлади. Комиссия маълумотига кўра, 2014 йилнинг июлидан бери арманлар ушлаб турган икки озарбайжонлик Бокуга олиб келинган.  

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қозоғистондаги ўзбек фуқароларининг ҳуқуқлари мустаҳкамланди

42 18:35 04.03.2021

Америка энди демократияни ҳарбий йўл билан ёймоқчи эмас

142 18:00 04.03.2021

Суданда қабилалараро тўқнашув: қурбонлар бор

138 17:21 04.03.2021

Шайх Абдулфаттоҳ Абу Ғудда: “Саҳифалар” (26-қисм)

185 10:00 04.03.2021

“Динимиз кўр-кўрона тақлиддан қайтаради...”

261 09:00 04.03.2021

Путин ва миллатчиликка қарши кураш

845 08:05 04.03.2021
« Орқага