Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Бокуда туркий давлатлар муфтийлари йиғилиши бошланди 

604

Туркий давлатлар ташкилоти диний етакчиларининг учинчи – Боку учрашуви бошланди, дея хабар бермоқда Report.az сайти.

Гулистон саройида бўлиб ўтган йиғилишда Йиғилишда Кавказ мусулмонлари идораси раиси Шайхулислом Оллоҳшукур Пошозода, ТДТ бош котиби Бағдод Амреев, Туркия диний ишлар бошқармаси бошлиғи Али Эрбаш, Ўзбекистон муфтийси Нуриддин Холиқназаров, Қозоғистон бош муфтийси Наврузбай Таганули, Туркманистон муфтийси Ялкаб  Хўжағулиев ҳамда бир қатор дин, фан ва жамоат арбоблари иштирок этмоқда. 

Эртага, 20 октябрь куни Шуша шаҳридада Мусулмонлар диний бошқармаси раҳбарлари кенгаши тўғрисидаги Низом имзоланади ва қўшма баёнот қабул қилинади. 

21 октябрь куни Гулистон саройида “Туркий-ислом меросининг бойлиги ва замонамизнинг долзарб муаммолари фонида унинг қадр-қиммати” мавзуида халқаро конференция бўлиб ўтади. 

Эслатиб ўтамиз, диний етакчиларнинг аввалги учрашувлари Истанбул (Туркия) ва Туркистон (Қозоғистон) шаҳарларида бўлиб ўтган эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Канада 10 000 мусулмон уйғурни кўчиришни таклиф қилмоқда

729 22:10 02.02.2023

Самарканд Эрон ва Мовароуннаҳрнинг форс тилли шоирлари шеърларида

343 21:35 02.02.2023

Масхаралашми ёки сўз эркинлиги?

512 21:07 02.02.2023

Юрагини бўйсундиролмаётган аёл

924 20:05 02.02.2023

Тазйиқ ва қўрқув: Моди даврида ҳиндистонлик мусулмонлар ҳаёти

672 18:45 02.02.2023

Қуръон сура ва оятларини кириллчада ёзиб ёдласа бўладими?

1467 17:20 02.02.2023
« Орқага