Янгиликлар

Болафуруш аёл ушланди

1141

Термиз шаҳрида яшовчи аёл вояга етмаган ўғлини Ангор туманидаги ошхоналарнинг бирида 2 миллион сўмга сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Сурхондарё вилояти Ангор туманида 2020 йилнинг 5 февраль куни Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департамент вилоят бошқармаси Ангор туман бўлими, Ангор туман Ички ишлар бўлими, Ангор туман Давлат хавфсизлик хизмати ва Ангор туман прокуратураси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди. 

Сурхондарё вилояти ИИБ ахборот хизматига кўра, мазкур ўтказилган тезкор тадбир давомида, Термиз шаҳрида яшовчи У.М. исмли аёл вояга етмаган ўғли, 2012 йилда туғилган М.М.ни фуқаро О.Б. исмли аёлга Ангор туманидаги ошхоналарнинг бирида 2 миллион сўмга сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган. 

13 февраль куни ҳолат юзасидан У.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми “а” банди (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган.

Таҳририятдан: Тўққиз ой бағрида кўтарган, оқ сут бериб катта қилган боласини сотган кимса Она деган буюк номга лойиқми? Бу аёлни вақтида ушлашибди, ушланмаганлари қанча экан? Наҳотки уруш, қаҳатчилик  вақтлари ўзга миллат болаларини ўз фарзандидек катта қилган бағрикенг миллатимизнинг аёллари шу ҳолатга келган бўлса?!

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Коронавирус манзаралари ва сўнгги маълумотлар

579 17:30 07.04.2020

Гулбаҳор Саидганиева: ЕОИИга аъзо бўлиш инвестицион муҳитга салбий таъсир кўратади

361 18:35 06.04.2020

Коронавирус манзаралари ва сўнгги маълумотлар

1225 13:29 06.04.2020

Карантин чоралари кучайтирилди.. Энди катта шаҳарларда велосипед ҳайдаш ҳам тақиқланди

1084 10:13 05.04.2020

ЎЗКОМНАЗОРАТ: Интернет фирибгарлари ўйлаб топган лотореяларга ишонманг!

462 20:30 04.04.2020

Ўзбекистондаги хорижлик талабалар ҳам карантинда

241 19:30 04.04.2020
« Орқага