Болага бақириш керакми?

14:00 12.01.2019 1246

Бир дугонам хабар ёзиб жўнатибди: “Ҳақиқатдан ҳам болаларингга бақирмайсанми?”

Болаларимизга нима учун бақириб бўлмаслигини ва уларга бақирмаслик учун нималар қилиш кераклигини “Бақирмаган оналар” китобимда тушунтиришга ҳаракат қилганман. 

Бу бир-икки оғиз жумла билан изоҳланадиган мавзу эмас, зотан. Аммо асосийси ўзингга ёқмаган муносабатни болангга ҳам қилма! Ўзингга қаратилганида кўнглингни вайрон қиладиган сўзни болангга гапирма! Агар болалигингни эслаганингда “Онам менга бир бақирардики, кўнглим кўтариларди! Арзимаган нарсага аямай дўппослардики, мазза қилардим, мени урган қўллари дард кўрмасин!” десанг сен ҳам болангга бақир, ур, сўк, қарғагин! Агар ота-онангнинг бундай дағал муомаласи сенга ёқмаган бўлса, билки болангга ҳам бақир-чақир, калтагу қарғишлар ёқмайди! “Йўқ, мен боламга бақирмасам бўлмайди-да-а” десанг, майдончада ўйнаётган болангга “Қани, уйга кир энди, сени соғиндим, китоб ўқиймиз!” деб бақиргин. Ошхонага кир: “Болалар, овқат тайёр!” дегин, бўлмадими, “Болажоним, Аллоҳ берган неъматим! Сени жуда яхши кўраман! Сени берган Роббимга шукрлар бўлсин!!!” деб бақиргин! Лекин зинҳор, “аҳмоқ”, “ақлсиз”, “тўнка”, “жонимга тегдинг!”, “Бўлди энди!” деб бақирма-ки, ҳам болангга жабр қиласан ва кексайганингда бир жафоинг минг жабр бўлиб ўзингга қайтади.

Хадийжа Кубро Тонгар,
Туркиялик психолог, ёзувчи
Умида АДИЗОВА таржимаси

 

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!