Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Болалар очликдан ўляпти...

779

Жаҳон озиқ-овқат дастури (WFP) Мадагаскарда 1,5 миллион кишига очлик хавф солаётганини маълум қилди. Мамлакат жанубида бир неча йилдан бери ёғингарчилик етарли бўлмагани оқибатида қурғоқчилик келиб чиққан. 

WFP баёнотида айтилишича, ҳудуд жиддий гуманитар инқироз ёқасига келиб қолган. Бу ерда аҳолининг ярми ؘ– 1,5 миллион кишига зудлик билан озиқ-овқат етказиб бериш зарур, бунинг учун эса 31 миллион еврога эҳтиёж бор. 

Маҳаллий аҳоли деҳқончилик билан кун кечирар эди, бироқ қурғоқчилик туфайли тирикчилик қилолмай қолди. Одамлар очликдан ўлмаслик учун тамаринд деб аталувчи дарахтнинг мевасини оқ гилга аралаштириб ейишга ўтган, болаларига кактус ҳам беришга мажбур бўляпти. 

Ҳудудда камида саккиз бола очликдан ўлгани маълум бўлгач, Мадагаскар президенти Андри Радзуэлина бу ерга келиб, очликка қарши курашда ғолиб бўлишга ваъда берди. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўлим лагеридан омон қолган намозхон

960 21:30 18.01.2021

«Қуръони карим мусобақаси — 1442»: Учинчи ҳафта қатнашчилари аниқланди

99 21:15 18.01.2021

Ҳадис илми: ровий ўз ривоятига хилоф иш тутмаслиги

73 21:00 18.01.2021

Салом берадиган йигит ўлимдан қутилиб қолди

843 20:30 18.01.2021

Жаннатий ўн саҳоба: Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу (61-қисм)

166 20:00 18.01.2021

«Тарийқатул Муҳаммадийя» шарҳи (1-қисм)

250 19:30 18.01.2021
« Орқага