Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Болалар пандемия туфайли таълим ололмаяпти, чунки уйида электр йўқ

636

ЮНИСЕФ маълумотига кўра, коронавирус пандемияси туфайли дунё бўйича тахминан 1,2 миллиард бола таълим ололмаяпти. Пандемия пайтида 127 мамлакатда ёпилган мактабларнинг 72 фоизи онлайн таълимни йўлга қўйган, бирор болаларнинг ҳаммаси ҳам интернетга уланиш имкониятига эга эмас. 

“Коронавирус пандемиясидан аввал ҳам таълимда инқироз бор эди, ҳозир эса бу инқироз янада чуқурлашди. Мактаблар ёпилган ҳозирги даврда болаларнинг таълимни давом эттира олиш учун технология ва материаллардан фойдаланиш имконияти ниҳоятда нотенг”, – дейди ЮНИСЕФ вакили Роберт Женкинс. 

Камбағал давлатларда телевидение орқали олиб борилаётган таълимдан ҳам ҳамма фойдалана олмайди. Масалан, Чаддаги қишлоқ жойларида фақатгина 100 хонадондан биттасида телевизор бор. Қашшоқ оилаларнинг уйида эса телевизор тугул электр ҳам йўқ. Лесото, Кирибати, Судан, Гамбия, Гвинея-Бисау ва Мавританияда энг қашшоқ хонадонлар орасида электрга уланганлар 10 фоизга ҳам етмайди. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Дарслар онлайн, ўқувчиларда эса интернет йўқ

587 19:22 27.08.2020

Дунёдаги ҳар уч боладан бири қўрғошиндан заҳарланган

1038 16:30 30.07.2020

“Яманда фожиа содир бўлмоқда”

927 14:00 30.04.2020

Яманда 2 миллион бола очликдан азоб чекяпти

559 17:09 20.04.2020

ЮНИСЕФ:  Суриядаги 5 миллион бола ёрдамга муҳтож

530 08:00 16.03.2020
« Орқага