"Фарзанди аржумандим"

Болалар қачон ўғрилик қилади?

672

Болаларнинг бошқаларга тегишли бўлган нарсаларни сўроқсиз олиши учраб турадиган ҳолат ва, албатта, бундай ҳолат ҳар бир ота-онани хавотирга солади.

Келинг, аввало, ўғриликнинг баъзи бир сабаблари ҳақда фикрлашамиз.

1. Болаларда меники, уники деган тушунча йўқлиги учун. Бунга сабаб, боланинг ёши кичкина эканлиги ёки ота-она тарафидан бу тушунча унга ёшликдан сингдирилмаган бўлиши мумкин.

2. Бошқаларда бор нарсалар уларда ҳам бўлишини жуда ҳам қаттиқ хоҳлаш. Бунга сабаб ота-онанинг пул масаласида жуда қаттиқ қўллиги ёки болаларнинг дўстлари ўртасида иқтисодий аҳвол кўп фарқ қилишида бўлиши мумкин.

3. Дўстлари олдида ўзини кўрсатиш. Баъзида болалар дўстларига нарсалар олиб бериб, ўзларининг ҳурматларини оширмоқчи бўлишади.

4. Кимнингдир эътиборини тортиш. Қандайдир байрамларда ўзи ёқтириб қолган қиз ёки бола учун совға олмоқчи бўлишлари мумкин.

5. Ота-оналаридан хафалигини кўрсатиш учун. Баъзида ўсмир ёшли болалар шу йўл билан “намойиш” кўтармоқчи бўлишади.

Агар шундай ҳолат юз берса нима қилиш керак?

1. Бу муаммони ҳамма олдида муҳокама қилмасдан, боланинг ўзи билан гаплашиб, унга тушунтириш керак. Яширин гуноҳларни ошкор қилмаслик ҳақидаги қоиданинг ҳикмати ҳам айнан шунда. Гуноҳкор ўзини фақат бир марта адашган ҳис қилади. Агар эълон қилинса, ўзини шу турдаги одамлардан ҳис қила бошлайди.

2. Бола келтирган зарарни унга ҳис қилдириш. Агар пулни бошқа одамдан ўғирланган бўлса, унга қарзини тўлаб, эвазига бутун оила нимадандир воз кечиб туради. Масалан, оилавий паркка бориш ёки музқаймоқ ейиш ёки овқатланишда вақтинча нимадандир воз кечиб туриш мумкин (қаймоқ, шакар,гўшт). Боланинг ўзига одатда унинг вазифаси бўлмаган ишларни қилдириш ҳам натижа беради.

3. Албатта, бошқаларнинг мулкини олиш гуноҳи ҳақида, ҳаром-ҳалол ҳақида яхшироқ тушунтириш.

Бундан ташқари, бундай муаммонинг олдини олиш ҳам мумкин. Бунинг учун ҳалолликка жуда қаттиқ эътибор бериш ва, албатта, буни болаларга ҳам ўргатиш керак. Баъзида болалар ўртоқларининг иқтисодий шароити, моддий аҳволлари ўта баландлиги туфайли ношукурлик қилиб қўйиши мумкин.

Болаларга ёшлигидан пулга муносабатни ўргатишимиз, харидларни тўғри ва оқилона қилишга одатлантиришимиз ҳам яхши натижа беради. Болага ёшлигидан пул бермаслик эмас, пул бериб уни тўғри сарфлашга ўргатганимиз маъқул.

Muslima ona kundaligi саҳифасидан ...

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Аллоҳни англатган жумбоқлар. Болалар учун ўнинчи топишмоқнинг жавоби

371 17:00 07.11.2019

Аллоҳни англатган жумбоқлар. Болалар учун ўн биринчи топишмоқ

128 17:00 06.11.2019

Аллоҳни англатган жумбоқлар. Болалар учун ўнинчи топишмоқнинг жавоби

341 17:00 05.11.2019

Аллоҳни англатган жумбоқлар. Болалар учун ўнинчи топишмоқ

349 17:00 04.11.2019

Аллоҳни англатган жумбоқлар. Болалар учун тўққизинчи топишмоқнинг жавоби

392 17:00 15.10.2019

Аллоҳни англатган жумбоқлар. Болалар учун тўққизинчи топишмоқ

564 17:05 14.10.2019
« Орқага