«Болаларимизга ибодатларимиз билан ўрнак бўлайлик» (фото)

07:25 07.01.2019 1482

Туркия дин ишлари бошқармаси раиси, профессор Али Эрбош Франция пойтахти Париждаги “Салимия” масжидида шу ерда яшовчи турклар билан учрашди.

Пешин намозидан кейинги маърузасида Али Эрбош болалар ва ёшларнинг таълим-тарбиясида катталарнинг ўрнак бўлиши муҳим эканини таъкидлади.

“Улар учун асосий сабоқ бизнинг гап-сўзларимиз эмас, балки юриш-туришимиздир. Биз ўз ҳаётимиз билан ўрнак бўлайлик. Пайғамбар алайҳиссалом яхши ота, яхши эр, яхши қўшни, яхши дўст сифатида бизга қандай ўрнак бўлган бўлсалар, у зотга эргашган уммат сифатида фарзандларимиз ва ёшларимизга ибодатларимиз, тўғрисўзлигимиз, ҳаромдан узоқ туришимиз билан ўрнак бўлайлик”,  – деди у.

Шунингдек, Туркия дин ишлари бошқармаси раиси болаларга кичик ёшданоқ диний таълим бериш зарурлигига эътибор қаратди:

“Яхши кўрдирайлик, осонлаштирайлик. Шу йўсинда, илиқ сўзларимиз ва ёндашувимиз билан фарзандларимизни асрайлик. Шундай қилсак, эртамизни ишончли қўлларга топширган бўламиз”.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!