Болаларнинг намозга ўргангани қолади...

08:00 02.03.2019 846

Қадимда Кўфада Зубайд ибн Хорис ал-Ёмий деган киши ўтган. Саҳобалардан бир-икки кишини кўриш шарафига ноил бўлган улуғ зотлардан. Бу киши ҳақида ҳадис ривояти бўйича ўз замонасининг дарғаси бўлган Шуъба ибн Ҳажжож "Зубайд ал-Ёмийдек кишини кўрмаганман" дейди. Ҳолбуки, ўша даврда Шуъба кўрмаган, зиёрат этиб илм олмаган олим кам эди.

Шундай улуғ зот бўлмиш Зубайд ал-Ёмий бир масжидда муаззинлик қилар эди. У ҳар доим маҳалласидаги ёш болаларни тўплар, "келиб намоз ўқинглар, сизларга ёнғоқ бераман" дерди. Болалар намоздан сўнг гувиллашиб унинг атрофини ўраб олар, у ҳар бир болага ёнғоқ улашиб чиқар эди. "Нима қилардингиз бундай қилиб?" деганларга: "Нима бўпти, бор-йўғи беш дирҳамга ёнғоқ оламан, холос. Болалар эса, намозга ўрганишади" деб жавоб берарди. (Бу пул ўша вақтда жуда қадрли эди).

Абу Нуайм Исфахоний, Ҳилятул авлиё китоби

Аллоҳ таоло барча ўтган улуғларни ғариқи раҳмат қилсин, намозга чорловчиларни ёрлақасин, тўсувчиларни ҳидоят қилсин. Ўзи ҳар нарсага қодир. Омин.

Сайфуллоҳ Носир

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!