Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

«Боламни черковга бераман» мақоласи юзасидан Дин ишлари бўйича қўмитага мурожаат

6319

Хабарингиз бор, Azon.uz сайтида «Боламни черковга бераман» сарлавҳали мақола чоп этилганди. Ушбу мақола ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама ва мунозараларга сабаб бўлди. Ҳатто муаллифни муртадликда, ҳидоятда озганликда айблаганлар ҳам топилди. Шукрки, халқимиз орасида мулоҳазали, мушоҳадали, фикру тафаккури кенг кишилар кўп. Уларнинг аксарияти мақола орқасидан ўртага чиққан баъзи саволларга жавоб топиш ниятида кўп мунозара қилишяпти. Яъни «Нега черков қошидаги семинарияда ўқувчилар 6 ёшдан бошлаб қабул қилинадию Ислом динини ўрганиш учун 18 ёшгача кутиш керак? Ахир ҳамма тенг ҳуқуқли, ҳамманинг ҳам ўз динини ўрганиш учун ҳақи борку?!»

Дарҳақиқат, ўринли савол... Айни шу мақола юзасидан Дин ишлари бўйича қўмитага расмий хат билан мурожаат қилдик. 

 

Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари 
Д. Эшнаевга 
Ҳурматли Дилшод Мухитдинович!

Жорий йилнинг 7 июнь куни Azon.uz сайтида «Боламни черковга бераман» сарлавҳали мақола чоп этилди. Унда Azon.uz мухбирининг Тошкент шаҳри марказида жойлашган православ черкови қошидаги диний мактаб (семинария) фаолияти ҳақида журналистик суриштируви баён этилган. 

Ушбу мақола юзасидан Дин ишлари бўйича қўмитадан муносабат кутиб қоламиз.
(мақола матни илова қилинади)

 **********

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 04 июнь куни  «Устоз Мубашшир Аҳмад диний таълим бўйича муфтийга мурожаат қилди» сарлавҳали мақола чоп этилган. Унда жумладан шундай дейилади:

«Ёшларга диний билим бериш масаласида бир қатор ривожланган давлатлардаги ҳолат, диний таълим борасидаги уларнинг тажрибаларини ўргандик ва бу ҳақда Аzon.uz сайтида бир қатор мақолалар бердик. Унга кўра ривожланган давлатларда нафақат бошланғич синфдан, балки мактабгача таълим муассасаларида ҳам диний таълимга рухсат берилган», — дейилади мурожаатда.

Мазкур мурожаат юзасидан жавоб келиши билан, иншааллоҳ, уни ҳам сайтимизда эълон қиламиз.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Истанбул сафари таассуротлари: “Отатурк жон берган сарой Усмонлига қимматга тушган...”

4034 20:25 19.11.2021

Миср: черков исломни ҳақорат қилган руҳонийдан воз кечди

2095 19:30 16.11.2021

Черковдаги педофилия: Рим папаси журналистларга раҳмат айтди

839 09:30 15.11.2021

Франция католик черкови педофилия қурбонларига товон тўлаш ҳақида ўйлаяпти

828 11:58 09.11.2021

Франция: черковдаги педофилия қурбонлари сони эълон қилинди

1435 19:35 05.10.2021

Франция черковларида минглаб педофиллар ишлаган

1562 09:35 04.10.2021
« Орқага