Ислом

«Боласи ўлганини унутиб қўйди...»

2465

Бир киши ҳикоя қилиб беради: "Дўстимнинг аёли ҳомиласи етти ойлик бўлганида кўзи ёриди. Бир неча кун ўтар-ўтмас бола вафот этди. Уни кўмиш учун отасига бердилар. Бирга машинага ўтириб, қабристонга йўл олдик. Дўстим вафот этган ўғлини қўйнига олиб, унга қараб ўтирар эди. Бу ҳолат менга жуда ҳам таъсир қилди, лекин ўзимни босдим.

Йўл бурилиб, қуёш нури рўпарамиздан туша бошлади. Шунда ота кутилмаган бир иш қилди. Бошидан ғутрасини* ечиб, ўғлига қуёшнинг иссиғи тушмаслиги учун унинг устига тутди. Ё, Аллоҳ! Ота ўғли вафот этганини унутиб қўйганди!

Отанинг миттигина ўғлига бўлган раҳматидан ўзимни тия олмай, икки кўзимдан ёш қуйилиб, йиғлаб юбордим. Ана шундагина

ِ وَقُلْ رَبِّ ارْحَمْهُمَا كَمَا رَبَّيَانِي صَغِيرًا

"Роббим, улар мени кичикликда тарбия қилганларидек, уларга раҳм қилгин", деб айт" ("Исро", 24) оятининг маъносининг тушуниб етдим...

Эй, Роббим! Отам ва онам ўтказган ҳар бир дақиқада уларга роҳат эшикларини оч. Уларга Уҳуд тоғидек улкан, туганмас неъматларингдан ато қил, Жаннатни абадий қароргоҳлари қилиб бер!"

Бир ота-она ўнта фарзандига эътибор бериб, уларни бекаму-кўст қилиб ўстириши мумкин. Лекин баъзида ўнта фарзанд биргина ота-оналарига мана шундай эътиборни бера олишмайди...

Аллоҳим, бизни мудом ота-онамизга яхшилик қиладиган бандаларингдан қилгин. Уларнинг ҳақларида камчиликка йўл қўйган бўлсак, бизни кечиргин.

_________

* Ғутра — Арабистон ярим оролидаги эркакларнинг миллий бош кийими, рўмол.

Қудратуллоҳ Аҳмад

УЛАШИНГ:

« Орқага