Болливуд юлдузи Сана Хон бу йил Ҳаж зиёратига борди. Муборак сафардан қайтгач, икки йил аввал шоу-бизнесни ташлаб, ҳижоб ўраш қарори ҳақида жамоатчиликка гапириб берди.
Салмон Хоннинг Bigg Boss 6 ва Jai Xo фильмларидаги роллари билан машҳур бўлган Сана Хон муваффақиятига қарамай, қандай қилиб руҳий тушкунлик ва хавотирдан азият чекканини айтди, деб хабар бермоқда Индиа Тодай нашри.
“2019 йилда, Рамазон ойида тушимда қабрни кўрганимни ҳамон эслайман. Мен ёнаётган, алангали қабрни ва унда ўзимни кўрдим ”, деди қиз ижтимоий тармоқларда.
Бундай сирли ҳолатлар унинг ҳаётини тубдан ўзгартириб юборди.
“Мен буни Худо менга бераётганининг белгиси, агар мен ўзгармасам, бу менинг охирим эканлигини ҳис қилдим. Бу мени бироз хавотирга солди. Бир видеода мен иборани эшитдим: охирги кунингиз ҳижоб кийган биринчи кунингиз бўлишини хоҳламайсиз. Бу мени жуда қаттиқ таъсир қилди”, деди муслима аёл.
Мана шундан кейин Болливуд юлдузи ички дунёсида жуда катта ўзгариш рўй бера бошлайди.
“Эртаси куни эрталаб уйғонганимни эслайман ва бу менинг туғилган куним эди. Мен жуда кўп шарф сотиб олдим. Мен қалпоқчани ечдим, рўмол ўрадим ва ўзимга уни бошқа ҳеч қачон ечмаслигимни айтдим”, - дея хулоса қилди Сана Хон.