Иймон

Бомдод намозига уйғониш учун нима қилиш керак?

2871

Ислом даъватчиси доктор Муҳаммад Ротиб ал-Набулсий “Аллоҳга ва гўзал хулқларга чақирув” кўрсатувида шундай деди:

Бошловчи: 

– Муҳтарам шайх! Кўпчилик бомдод намозига ухлаб қолади. Бомдодга туришда намозхонга нима ёрдам беради?

 Шайх: 

– Уйқуга эрта ётмоғинг, деб жавоб берди.

Бошловчи: 

– Фақат шуми?

Шайх: 

– Бомдодга туришни ният қилишинг! Ишонинг, бу муболаға эмас. Агар қўнғироқни соат тўртга қўйган бўлсангиз, аниқ бир дақиқа олдин уйғонасиз, яъни қўнғироқ чалинишидан бир дақиқа аввал уйқунгиз ўчади. Қачонки, Аллоҳ сизни ростдан турмоқчилигингизни билса кифоя. Қўнғироқсиз, яъни уйғотадиган соатсиз уйқудан тура оласиз! 

Чеченистонда бомдод намозига масжидга борган болаларга совға берилади

Ҳатто олимлар тадқиқот олиб бориб шуни аниқладиларки, одамлар уйғотувчи соатни бошларига қўйиб ётсалар ҳам уйғонмасликлари мумкин. Аммо намозга туришни ният қилган кишилар қўнғироқ чалинишидан аввал уйғонадилар, чунки Аллоҳ улардаги холис ниятни билганидан уларни ўша онда бедор қилиб қўяди. 

Ҳадиси шарифларда айтиладики, ким бомдод намозини жамоат билан ўқиса, бас, у ўша куни кечгача Аллоҳнинг ҳимоясида бўлади. Кимки ҳуфтон намозини жамоат билан ўқиса, бас, у тонг отгунча Аллоҳни ҳимоясида бўлади.     

Таржимон: Абдуллоҳ Қаҳрамон ўғли

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Золим волий бомдод ўқиган одамни нега кечирди?

1430 21:20 11.02.2020

Тонгда қушлар нима деб сайрайди?

3340 12:20 27.01.2020

Икки совуқ намоз

2660 07:00 08.01.2020

Бомдодни жамоат билан ўқишнинг 10 та фойдаси

8662 02:00 10.06.2018
« Орқага