Назм

Боқ умматнинг ҳолига...

1074

Дунё – бузуқ тарози
Ёхуд сотилган қози.
Бор кимнинг эътирози,
Муштумзўр қўллар ёғар.

Қонталашдир бошлари,
Синалар бардошлари,
Кўр маломат тошлари
Мўл ёғар, мўллар ёғар.

Тазйиқлар ҳаддан ошди,
Ким собир, кимлар қочди,
Ҳайратдан ҳалим шошди,
Оловли дўллар ёғар. 

Бало қуяр бошига.
Замин тўлди лошига,
Чўкар етим ёшига,
Ҳам ўнг, ҳам сўллар ёғар.

Ер нотинч, гўдаклар оч,
Ҳам ташна, ҳам ялонғоч,
Ғаний, сен закотдан қоч,
Маҳшар саволлар ёғар.

Боқ амалдор, бойига,
Ҳақни қўймас жойига,
Раққосларнинг пойига
Зар ёғар, пуллар ёғар.

Қара уммат ҳолига,
Ҳисса қўш иқболига,
Қолмагин уволига
Етимлар, туллар ёғар.

Залолатга ботилди,
Дин дунёга сотилди,
Мўмин-муслим отилди,
Тўрт томон хунлар ёғар.

Эр ҳалок, хотин ҳалак,
Гўдаклар маъсум – малак,
Ўзинг нажот бер, Фалак,
Ёруғ иқболлар ёғар.

Кеч қулларинг гуноҳин,
Йўлга солгин гумроҳин,
Тутқаз имон силоҳин,
Зафару шонлар ёғар.

Гумроҳ Ғолиб, тавба қил,
Ўзгани қўй, ўзни бил,
“Аслинг билсанг, обу гил”
Устингдан гиллар ёғар...

Ғолиб БАҲРОМ

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ҳижоб ояти

1719 07:00 14.10.2019

«Сенга бир дирҳам, шеригингга етти...»

977 21:00 02.10.2019

Насроний атиргули (10-қисм)

3535 23:55 21.09.2019

Насроний атиргули (9-қисм)

2439 00:00 20.09.2019

Масжиднинг икки айри бурчагида икки киши дуо қилиб ўтирибди...

2224 09:00 19.09.2019

Ҳикоянинг қаҳрамони ҳақми, Сиз нима дейсиз?

1545 07:05 19.09.2019
« Орқага