Саволим бор...

Боқиб олган фарзандларим бир бирига номаҳрамми?

2583

Савол:

Мен 20 йилдан бери бефарзандман, овсинимнинг боласини бир ёшлигида боқиб олгандим. Орадан анча йилдан кейин бошқа овсиним оламдан ўтди. Унинг кичик қизи 3 ёш эди. Униям боқиб олдим. Ҳозир ўғлим 19 ёш қизим 14 ёш.

Қайнонам булар битта уйда туриши мумкин эмас,  амакиваччалар бир бирига номаҳрам деяптилар. Фарзандим йўқлиги учун буларни меҳр бериб боқиб олгандим, лекин энди шунча йил катта қилиб, буларни қанақа қилиб ота онасига қайтариб бераман?! Илтимос, маслаҳат беринг, шариатда бунақа вазиятда қанақа йўл тутиш керак?

Жавобингиз учун олдиндан рахмат


Аслида ота-она бир ўғил қизлар ҳам балоғатга етганда ётоғини алоҳида қилиш керак. Агар сиз айтган бир ёшли ўғилни эмизган бўлсангиз, сизга у ўғил бўлади. Лекин қизни разоат муддатида эмизмаганингиз аниқ. Чунки уни уч ёшда олгансиз. Шу учун у сизга эмизикли қиз эмас. Бундан келиб чиқадики, бу икки фарзанд бир-бирига номаҳрам. Ётоқларини албатта ажратинг ҳамда сатрланмаган ҳолатда ва уйда ёлғиз қолмасинлар! Болаларни ота-онасига қайтариш масаласи ҳамманинг ўзаро сулҳ ва келишувига боғлиқ. Болага васийлик бор. Буни ота онаси ҳал қилади.

Аллоҳ янада билувчи.

Мубашшир Аҳмад


Жавоб:

УЛАШИНГ:

Teglar
« Орқага