Янгиликлар

Борис Жонсон ҳижоб туфайли танқид остида

1402

Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсоннинг консерватив мусулмон аёллари ҳақидаги шов-шувли шарҳлари мамлакат аёллари томонидан ҳали ҳам унутилгани йўқ. Бу сафар депутат Каролин Ноукс ҳукумат раҳбарига қилган ҳақоратли гапларини эслади.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилда Борис Жонсон ўз мақоласида ниқобдаги мусулмон аёлларни почта қутилари ва банк қароқчилари билан таққослаганда, бу нафақат ниқобсиз аёлларни ҳам ғазаблантирган эди.

Парламентнинг аёллар ва тенглик бўйича қўмитаси раиси Каролин Ноукс, бош вазир унинг сўзлари ва уларнинг мумкин бўлган оқибатлари ҳақида "яхшилаб ўйлаши" кераклигини айтди, деб хабар бермоқда IslamNews.

Ноук Британия парламентини "ўғил болалар учун болалар боғчаси”га ўхшатиб, бундай муҳитда депутат бўлиб ишлаш уни ихтиёрсиз равишда феминистга айлантирганини таъкидлади.

"Мен ҳар доим аёлга нимани кийишни буюриш эркакнинг иши эмас, деган фикрда бўлганман", деди парламент аъзоси ва Жонсон ўзининг шов-шувли мақоласида энг ноўрин ўхшатишларни танлаганини қўшимча қилди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ливерпулда мусулмонларга муносабатни ўзгартирган футболчи

2370 10:33 25.06.2020

Манчестерлик мусулмонлар оч фуқароларга овқат таклиф қилишди

624 12:00 24.06.2020

Британия. Карантинда мусулмон ва яҳудийларга чўчқа гўшти тарқатилди

1185 13:44 20.06.2020

Британия масжидлари расмий рухсатга қарамай намозхонлар учун очилмай туришга қарор қилишди

303 09:39 12.06.2020

Британиялик ҳарбийлар Ироқдаги уруш жиноятлари бўйича жавобгарликка тортилмайди

309 21:00 02.06.2020

Буюк Британия ва АҚШ Россияни Ливияга ёлланма жангчиларни юборишни тўхтатишга чақирмоқда

624 15:01 21.05.2020
« Орқага