Туркиянинг Истанбул шаҳрини иккига айириб турувчи Босфор бўғози Мармар ва Қора денгизни бир-бирига боғловчи муҳим сув йўли саналади. Уни Истанбул бўғози ҳам дейишади.
Кеча кечқурун мазкур бўғознинг Турк эли темир кони яқинларида юк ташувчи кема бузилиб қолгани туфайли ушбу сув ҳавзасида ҳаракат вақтинча тўхтатилди.
Соҳил хавфсизлиги бош бошқармаси томонидан қилинган баёнотда: "Тузладан Кавказга йўл олган пайтида носозлик туфайли 190 метр узунликдаги юк ташувчи "АННИТА" номли кема тўхтаб қолганидан хабар топдик. Шундан сўнг мазкур кема ёнига Транспорт ва инфратузилма вазирлиги Соҳил хавфсизлиги бош бошқармасига қарашли Қутқарувчи-7 ва Қутқарувчи-8 ҳамда KEGM-8 тезкор ёрдам кемалари зудлик билан юборилди” дейилади.
Баёнотда Босфор бўғозида кема ҳаракати вақтинчалик тўхтатилгани маълум қилинди.
Эслатиб ўтамиз, дунё мамлакатлари учун Украина дони мазкур бўғоз орқали юборилаётган эди.
P.S.: “АННИТА” Соҳил хавфсизлиги бош бошқармасининг қутқарувчи кемалари томонидан шатакка олиниб, Буюкдарага тортиб борилди.
Шундан сўнг, Туркия вақти билан соат 01.30 дан Босфор бўйлаб кемалар ҳаракати қайта очилди.