Янгиликлар

Бош прoкуратура ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги баёнот берди

3863

Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг журналистларни ҳақоратлаган ва таҳдид қилган аудиоси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси муносабат билдирди.

"Бош прокуратура томонидан Интернет нашрларида ва ижтимоий тармоқларда 2019 йил 16 ноябрь куни Тошкент шаҳар ҳокими Ж.Ортиқхўжаевга мансублиги таъкидланиб тарқатилган аудиоёзувларнинг ҳаққонийлиги, қачон, қаерда ва қандай ҳолатларда юз берганлиги ҳамда бошқа ҳолатлар ўрганилмоқда. 

Ўрганиш натижалари ҳар томонлама қонун доирасида кўриб чиқилиб, улар юзасидан қўшимча баёнот берилади."

Ҳокимнинг ҳақорат ва таҳдидига айрим партиялар ҳам муносабат билдирди

АОКА Артикходжаевнинг таҳдид ва ҳақоратларига муносабат билдирди 

Шунингдек, Тошкент шаҳри ҳокимлиги матбуот хизмати ҳам телеграмдаги саҳифасида ушбу иш бўйича ўрганиш ишлари бошланганини маълум қилди.

"Жорий йилнинг 16 – ноябрь куни ОАВ ва ижтимоий тармоқларда гўёки Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев овози сифатида тарқатилган аудиоёзув жамоатчиликнинг муҳокамасига сабаб бўлмоқда.

Ҳозирда ушбу масалага ойдинлик киритиш ва ҳар томонлама ўрганиш мақсадида мутасадди идоралар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузилган. 

Ўрганиш натижалари бўйича қўшимча маълумот берилади." дейилади баёнотда

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Жаҳонгир Ортиқхўжаев Kun.uz сайти ходимларига таҳдид қилган

1926 19:25 17.11.2019

Йўл ёпилади: ҳокимият узр сўрайди

708 15:30 23.09.2019

Жаҳонгир Ортиқхўжаев Сеулдаги форумда иштирок этмоқда

480 14:35 23.09.2019

Автомобилсиз кун

751 16:35 21.09.2019

Ҳокимият блогерлардан ёрдам сўради

1126 14:30 19.09.2019
« Орқага