Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Бош вазир халқаро олимпиада ғолибларини тақдирлади

1462

Бир неча кун олдин 32-Халқаро биология олимпиадасида олтин медални қўлга киритган ТПТИ академик лицейи биринчи босқич ўқувчиси Азиза Абдувалиева ҳақида мақола ва кўрсатув тайёрлаган эдик. Аммо у вақтда ҳали ғолиблар тақдирланмаганлиги сабабли уларга қандай мукофотлар берилиши ҳақида маълумот берилмаганди. Кеча эса мазкур фан олимпиадаси ғолиблари ва уларнинг устозлари муносиб тақдирланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги «Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ дунёда тан олинган математика (ИМО), физика (ИпҳО), кимё (ИЧО), биология (ИБО), информатика (ИОИ) халқаро нуфузли фан олимпиадаларида ғолибликни қўлга киритган ўқувчилар ва уларнинг ўқитувчиларига қуйидаги миқдорда бир марталик пул мукофотлари тақдим этилди:

  • 1-ўрин (олтин медаль) учун – ўқувчига базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 баравар (122,5 млн. сўм), ўқитувчисига – 450 баравар (110,25 млн. сўм);
  • 2-ўрин (кумуш медаль) учун – ўқувчига базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 баравар (73,5 млн. сўм), ўқитувчисига – 250 баравар (61,25 млн. сўм);
  • 3-ўрин (бронза медаль) учун – ўқувчига базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравар (49 млн. сўм), ўқитувчисига –150 бараварида (36,75 млн. сўм).

Жорий йилнинг июль-август ойларида ўтказилган мазкур халқаро олимпиадаларида ўзбекистонлик ўқувчиларимиз томонидан жами 10 та медаль, шу жумладан 3 та олтин, 2 та кумуш ва 5 та бронза медаллари қўлга киритилди.

Шулар қаторида Азиза Абдувалиева ҳам бор. Азиза 122,5 млн. сўм устози эса 110,25 млн. сўм бир марталик пул мукофоти ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Бу ҳақда Азиза шундай фикр билдирди:

«Тақдирлаш жараёни ажойиб бўлди, жуда бошқача ва дабдаба билан ўтди. Кутганимиз ва ўйлаганимиздан кўра зўр бўлди. Ота оналар, устозлар ва ўқувчилар учун алоҳида байрам столлари безатилибди. Бош вазир ташриф буюриб, ўзлари бизга совғаларни топширди» – деди Азиза Абдувалиева.

Шунингдек шогирд тайёрлаб ўз мехнатини аямаган устозларнинг қилган хизмати ҳам муносиб бахоланиши келажакда илм эгаларининг кўпайишига сабаб бўлади.

«Такдирлаш маросимида олимпиада ғолиблари ва ўқувчиларни тайёрлаган устозларидан ташқари бу йил ҳакамлар ҳайати аьзолари хам мукофотланди», – деди Азизанинг устози Наргиза Абдурахмонова.

Ушбу ғалабаларга Ёшлар ишлари агентлиги директори, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати аъзоси Алишер Саъдуллаев ҳам фикр билдириб, Aзиза қизларимиз ҳам мана шундай катта ютуқларга эришиши мумкинлигининг яққол намунаси эканини таъкидлади.

«Унинг ютуқларидан жудаям қувондим. Ишонаманки, келажакда Aзиза бундан ҳам улкан ютуқларга эришади!», – деди Саъдуллаев.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

UzAuto Motors акциялари очиқ савдога чиқарилади

405 18:05 17.01.2022

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» самолёти Минск аэропортида учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетди

1138 15:00 17.01.2022

Қозоғистонга кўчаётган қозоқларнинг асосий қисми Ўзбекистондан

1538 09:56 17.01.2022

Ўзбекистонга Россиянинг яна 144 та балиқ ва гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиси кириб келмоқда

1883 21:05 15.01.2022

Ўзбекистонга келувчилар учун мажбурий экспресс-тест нархи маълум қилинди

710 16:40 15.01.2022

Ўзбекистон Марказий Осиёдаги ўзгаришларга ягона умид сифатида таъкидланди

1994 23:05 14.01.2022
« Орқага