Бошланғич диний таълим ҳақида (3-қисм)

17:00 31.08.2019 1397

Ҳозирда араб диёрлари, Индонезия, Малайзия каби аҳолисининг аксари мусулмон бўлган мамлакатларни қўйинг, Европада ҳам, Кореяда ҳам, Америкада ҳам, Россияда ҳам, қўшни жумҳуриятларда ҳам масжидларда диний таълим бериш бор ва бу оддий ҳол. Кўпчилик ватандошларимиз чет элга ушбу имкониятлардан фойдаланиш учун ҳам чиқиб кетмоқда. Бундай таълимни хатарли деб тушуниш, ваҳима қилишга ҳожат йўқ. Бу иш ҳамма жойда бор, ҳеч қаерда бу таълим усули муаммо келтириб чиқармаган.

Қаерда бу маънода бирор ёмон ҳолат юзага келган бўлса, бу ўша ерда тизимни тўғри шакллантирилмагандан бўлади. Қўшни Қозоғистон, Қирғизистон республикаларида ёзги таътилда болаларга диний таълим бериш ҳукумат мутасаддилари тарафидан топширилади ва бу билан болаларнинг турли жиноятларга, ёмон гуруҳлар домига тушишдан асраш назарда тутилади. Шунда ҳам ҳамма ўқиб юбормайди, фақат қизиққанлар ҳаракат қилади ва айнан уларнинг динни нотўғри тушунишлари олди олинади.

Тажрибалардан маълумки, турли ёт оқимларга, жангари гуруҳларга қўшилган одамларни суриштирсангиз, дастлаб динни, Қуръонни, намозни ўрганмоқчи бўлишганини, кейин уларни йўлдан адаштирганини кўрасиз. Агар биз ўша таълимни ўзимиз таъминласак, балки улар шу кўчага киришмас, ёмон ҳолатга тушишмас эди.

Давоми бор…

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

Бошланғич диний таълим ҳақида (1-қисм)

Бошланғич диний таълим ҳақида (2-қисм)

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!