Ислом

Бошқа эҳтиёжларга қараганда намоз муҳимроқ

1013

Шайхул ислом Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ айтадилар:

"Қаранг! Сиз шифохонада халқ хизмати учун ўтирган пайтингизда, бошқа эҳтиёжлар учун ҳам туришингизга тўғри келади. Масалан, агар ҳожатхонага ёки ваннахонага боришга зарурат туғилса, ахир ўша пайт сиз беморларни ташлаб кетасиз-ку! Худди шундай агар ўша пайт очқасангиз ва таом вақти бўлса, сиз таомланиш учун танаффус қиласизми ёки йўқ? Сиз бу ишлар учун тура олсангиз, у ҳолда агар намоз вақти бўлса, намоз учун турсангиз, унда нима қийинчилик юз беради? Ва халқ хизматига қандай халал пайдо бўлади? Бошқа эҳтиёжларга қараганда эса намоз муҳимроқдир.

Дарҳақиқат, икки ибодат ўртасидаги фарқни англаб етмаслик сабабли бу хато тушунча пайдо бўлди. Шундай қилиб иккинчи турдаги ибодат жиҳатидан бир мўъминнинг ҳар иши ибодат бўлиши мумкин. Агар бир мўъмин яхши ният ила суннатга мувофиқ иш қилса, у ҳолда унинг бутун ҳаёти ибодатдир. Лекин у иккинчи даражадаги ибодатдир. Биринчи даражадаги ибодат намоз, рўза, ҳаж, закот, Аллоҳнинг зикри ва ҳакозо. Булар бевосита (тўғридан тўғри) Аллоҳга қилинадиган ибодатлардир ва аслида инсон айнан мана шу ибодат учун яратилгандир.

“Ислаҳий хутбаат” китобидан Абдулқайюм Комил таржимаси

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ал-Азҳар: Коронавирус эпидемияси сабабли жума ва жамоат намозларининг соқит бўлиши ҳақида фатво

1360 16:30 27.03.2020

Ким аср намозини тарк қилса...

1351 17:00 26.03.2020

Жума ва жамоат намозининг қадри ёмон билинди...

1340 00:00 21.03.2020

Жума намози ўрнига пешин ўқилиши ҳақида

1269 21:30 20.03.2020

Врач-косметолог: коронавирус давомида аёлларга маслаҳат

1220 17:00 19.03.2020

Туркияда жамоат намозлари вақтинча ўқилмайди

698 14:30 17.03.2020
« Орқага