Илм

“Бошқа фатво бермайман...”

1620

"Заҳирийя" китобида бундай келтирилган: 

Шайх Алий ибн Юнус Балхий раҳимаҳуллоҳ Балхнинг энг олим ва зоҳидларидан бири бўлиб, Балхда яшагани чоғида фатво мажлислари бор эди. 

Бир кун қизи томоғига келган қай-қусуқ ҳақида, "у таҳоратни бузадими, қайта таҳорат қилинадими?", деб сўраб қолди. 

Шайх Алий қизига  "Қайта таҳорат қилиб ол", деб жавоб берди. 

Шайх Алий айтади: "Тушимда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламни кўрдим. У зоти шариф менга: "Эй Алий. Қусуқ тамоқни тўлдирса, таҳорат янгиланади", деб айтдилар. Шунда мен берган фатво жанобим Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам айтганларига зид бўлганини англадим.

 Ўз нафсимга бундан сўнг ҳеч қачон фатво бермайман, дея аҳд бердим". 

Алийюл Қорий:  Нуруддин Алий ибн Султон Муҳаммад Ҳаравий. "Ал-асмар ал-жанийя". 2/522.

Дарҳақиқат, "Фатвога журъатли инсон, дўзахга ҳам журъатлидир", дея айтилган!


Суннатуллоҳ  АБДУЛБОСИТ

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ҳарамда фатво берган ҳабаш

1311 08:00 19.02.2020

Қуддус муфтийси «аср битими»га қарши фатво берди

1160 09:20 14.02.2020

Йогурт еса бўладими?

9649 18:32 13.02.2020

Сингапурда коронавирусга оид фатво берилди

5963 11:11 01.02.2020

Фатвога журъатли бўлиб қолдик...

853 23:05 29.01.2020

Ҳаддимиздан ошдик: ашулачи фатво бера бошлади...

12025 20:30 29.01.2020
« Орқага