Янгиликлар

Бошқирдистон биринчи марта ҳаж учун алоҳида квота олади

403

Бошқирдистон мусулмонлар диний бошқармаси республикага илк бор алоҳида ҳаж квотаси ажратилишини маълум қилди. 

Зиёратчиларга хизмат кўрсатиш операторлигини Мусулмонлар диний бошқармаси амалга оширади, бу босқичда ишлар Россия муфтийлар кенгаши билан ҳамкорликда олиб борилади, кейинчалик барча ваколатлар бошқармага ўтказилади. 

Бошқирдистон муфтийси Айнур Биргалиннинг айтишича, ҳар йил республикадан 900 га яқин киши ҳаж зиёратига боради ва яқин йилларда бу рақам ортиб бориши кутилмоқда. Шунингдек, у ҳаж зиёратини ташкиллаштириш билан шуғулланадиган фирмалар текширилишини ва бу ишни фақатгина расмий равишда аккредитациядан ўтган фирмалар бажаришини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда жами 20,5 минг россиялик ҳаж зиёратини амалга оширишга муваффақ бўлди.  

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Бошқирдистон: ахлатхонадан топилган тобут ва қабртошлари масаласи

1 22:30 19.05.2020

Бошқирдистоннинг хоразмлик илк имоми

1415 18:20 02.03.2020

Уфадаги “Ар-Раҳим” масжиди қурилиши давом эттирилади

591 17:40 02.11.2018

Бошқирдистоннинг энг эски масжиди таъмирланди

606 16:30 03.08.2018

Қишлоқ аҳолиси бир йилда масжид қурди

1273 11:20 25.12.2017
« Орқага