Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Бошқирдистоннинг хоразмлик илк имоми

1737

Чишма - Уфадан 40 километр нарида жойлашган кичик шаҳарча. 

Ташқи кўриниши билан бошқаларидан ажралмайдиган бу масканда Амир Темур томонидан XIV аср охирида қурилган Ҳусайнбек мақбараси жойлашган.  

ХI аср бошларида Бошқирдистон хонлиги Туркистон ҳукмдорларига Исломни ёйиш учун бир кишини Бошқирд элига юбориш илтимоси билан мурожаат қилди. Шу сабаб Хоразмдан Жанубий Уралга икки мусулмон олимлари - Тўрахон ва Ҳусайнбеклар келиб, Оқ Идил водийсида бошқирдларга Исломни тарғиб қилдилар ва кўпчиликнинг ҳақ йўлини топишига сабабчи бўлдилар. 

Умарбекнинг ўғли Ҳусайнбек XIV аср бошларида Туркистонда туғилган. Ёшлигида у маҳаллий мадрасага кириб, у ерда Қуръон ва фиқҳ илмларини ўрганган, яссавийлик тариқатини маҳкам тутган олим бўлиб етишган. Кейинчалик ҳажга бориб ҳам келган Ҳусайнбекни олдинда улуғ, савобли ишлар кутмоқда эди.

Ҳусайнбек бошқирдлар ерларига юборилган.

Олим бошқирд ерларида қозилик қилди, мусулмонлар орасидаги масалаларга жавоб топар, улар устидан ҳукм чиқариб берарди. Катта обрўга эришган Ҳусайнбек бошқирдларнинг биринчи имоми бўлган.

У 1341-42 йилларда вафот этган ва Акзират кўли ёнида, ҳозирги пайтда Чишма қишлоғининг ҳудуди бўлган кичик тепаликда дафн этилган. Тўрахон ва Ҳусайнбек бошқирд авлиёлари ҳисобланиб, уларнинг қабрлари зиёрат қилинади. Тўрахон Чишмадан 14 км узоқликда жойлашган Верхние Терми қишлоғида дафн этилган.

Мақбаранинг пайдо бўлиши ҳақида кўплаб ривоятлар бор. Масалан, қабр ўрнатилган тепада, Амир Темур ва унинг қўшини қишлаган экан. Қўшиннинг ўша пайтда вафот этган аскарларини ўша жойга дафн қилишган. Ҳусайнбек мақбараси ёнида олтита ҳарбий саркарданинг ҳам қабри бор. 

1393-94 йилларда Амир Темур Олтин Ўрда хони Тўхтамишни таъқиб қилиб, бошқирдлар ерига кирди. Ҳожи Ҳусайнбекнинг шахсиятини билгач, қабрига мақбара қуришга фармон берди. Қабр тоши Туркистондан 12 ҳўкизда олиб келинган дейишади. Унда шундай ёзилган эди: “Туркистонлик марҳум ҳожи Ҳусайнбек Умарбек ўғлига Аллоҳнинг раҳмати бўлсин. Аллоҳ, уни раҳматингдан бенасиб этма. Ҳусайнбек ибн Умарбек 744 йилда 76 ёшида вафот этди. Ҳаққига дуо қилинг”. Ҳозирги пайтда қабр тоши Уфадаги ўлкашунослик музейида сақланади.

Ҳар йили Чишма туманида Ҳусайнбекни хотирлаш тадбирлари ўтказилади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Байден ва Путин Украина бўйича гаплашишди

728 16:00 14.04.2021

В. Путин: ”Тўғрисини айтганда, Николай II арзигулик сиёсатчи бўлмаган...”

1822 07:00 14.04.2021

Россия Украинадаги русийзабонларни ҳимоя қилмоқчи

687 18:30 13.04.2021

Россиядан Украина чегараларида "провокацияларни тўхтатиш" талаб қилинди

391 12:30 13.04.2021

Зеленский Байдендан Россияни "жиловлаб туриш" учун ёрдам сўради

688 10:30 13.04.2021

Россиядан Туркияга чартер рейслари тўхтатилади

346 09:30 13.04.2021
« Орқага