Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

«Босмачи» сифатида қамалган аждодларимиз оқланди

2176

Олий суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси очиқ суд мажлисида раислик қилувчи Олий суд раиси ўринбосари – жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Икром Муслимов, ҳайъат аъзолари Олий суд судьялари: Жаҳонгир Жўрабоев, Абдулла Аллаевдан иборат таркибда Бош прокурор ўринбосари Светлана Ортиқова томонидан келтирилган протест асосида Марказий Осиё бирлашган давлат сиёсий бошқармаси (УГПУ)нинг мухтор вакили қошидаги учлик кенгаши баёнига асосан ҳукм қилинган Носирхонтўра Саидкамолхонтўраев ва бошқаларга нисбатан (жами 92 киши) жиноят ишини кўриб чиқди.

Суд жараёнида ишлар бўйича ҳимоячи сифатида иштирок этаётган Маъруф Алиев ишлари кўриб чиқилаётган шахслар "босмачи" тамғаси билан қамалгани, отилгани аянчли иш бўлганини қайд этди. 

«Улар ўз Ватанида яшаб қандай босмачи бўлсин, ахир босмачи четдан кириб келган бўлиши керак эмасми», деб таъкидлади у.

Суд ҳайъати иш материалларини ўрганиш давомида юқорида номи қайд этилган фуқароларга нисбатан жиноят ишини юритишда бир қатор процессуал талаблар бузилгани, хусусан, уларнинг ҳимоя ҳуқуқи, таржимон билан таъминланмагани, келтирилган фактлар тасдиғини топмаганини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддасига асосан жиноят иши бўйича чиқарилган учлик баёнини бекор қилиб, юқорида қайд этилган шахсларни оқлаш керак деган қарорга келди.

«Босмачи» дея айбланган шахслар жиноий ҳодиса юз бермагани муносабати билан, Ўзбекистоннинг 1929 йилги таҳрирдаги Жиноят кодексининг 58, 59, 67, 78-моддалари билан айбсиз деб топилди. Жиноят ишининг уларга тегишли қисми Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддаси биринчи бандига асосан, ҳаракатдан тугатилди. Протест қаноатлантирилди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Жадидчилар нимадан қўрқишган?

1260 15:00 02.08.2021

Жадидчилик деганда нимани тушуниш керак?

699 19:30 30.07.2021

Нега айнан жадидлар мавзуси?

843 18:30 28.07.2021

"Жадидлар ва миллат тараққиёти” (3-қисм)

1557 04:00 12.05.2021

“Жадидлар ва миллат тараққиёти” (2-қисм)

1719 23:00 11.05.2021
« Орқага