Янгиликлар

Босқинчига музей ташкил қиламизми?

3910

Тошкент марказидаги Романовлар оиласига тегишли бўлган сарой музейга айлантирилмоқда, деган гап-сўзлар тарқалди ижтимоий тармоқда. 

Бу бино ҳозирги кунгача Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг қабуллар уйи сифатида фойдаланилган. 

Пойтахтимизнинг қоқ марказида жойлашган мазкур бино Ўзбекистон Санъат музейининг асоси ҳисобланади. Шунингдек, у князь ўлимидан кейин бадиий музейга айлантирилган эди. Шу туфайли, саройни Маданият вазирлигига бериш, князь меросини ўз ўрнига қайтариш ҳамда музейни қайта ташкил этиш ишлари бошлангани айтилмоқда. 

Уйда Ўзбекистон заргарлик буюмлари ва антиквариат музейи ташкил этилиб, у 1990 йил ўрталаригача фаолият юритган.

Хўш, биз музейини ташкил қилиб, уни эслаб юришимиз лозим бўлган Николай Романов ким эди?

Оқпошшонинг укасининг ўғли бўлган Николай  Романов хотинбоз, бир америкалик енгилтак хотин учун подшонинг, яъни амакисининг муқаддас иконасидаги бриллиантларни ўғирлаган муттаҳам бўлган.

Ўша ўғирлик, подшо оиласига келтирилган шармандалик учун Николайни Тошкентга сургун қилишган.

Бу ҳам етмагандай, 1873 йилда Хивага қилинган босқинчилик юришида қатнашиб, ота-боболаримизни ўлдирган. Шу хизматлари учун Владимир ордени билан тақдирланган.

Ўшанда Николай ўғрилиги учун оиладан ҳайдаб чиқарилди. Император уйига оид ҳужжатларда унинг исми ҳеч қачон тилга олинмайдиган бўлди. Николайнинг мол-мулки кичик укаларига тортиб олиб берилган. Барча унвонлардан, мукофотлардан, ҳарбий ва суд унвонларидан маҳрум бўлиб, исми хизмат қилган полк рўйхатидан ҳам ўчирилди. Ҳатто ҳарбий форма кийиш ҳам тақиқланган. У Санкт-Петербургдан абадий ҳайдаб чиқарилиб, бундан кейин у кўрсатилган жойда яшаши шарт қилинди. Жамият учун у жинни деб эълон қилинди. 

Энди, фикр қилиб кўрайлик, ўз оиласида ўғри бўлган, ўз шаҳридан бадарға қилинган, жинни деб эълон қилинган одамга музей ташкил қиламизми?! Қачонгача миллатимиз босқинчиларга қуллуқ қилиб яшайди?! Юртимизга қурол қўтариб келиб, ота-боболаримизни ўлдирган шахснинг музейига борганда нима деб эслаймиз?!

Ёқуб Умар

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қардошлар ўртасидаги низодан ким манфаатдор?

598 10:00 01.06.2020

"Бағдодда ҳамма ёқ тинч": депутат "Ўзбекистон 24" телеканалини танқид қилди

1417 23:09 30.05.2020

“Ўрикзор” бозорида коронавирус чиққан сотувчининг фарзандларида ҳам инфекция аниқланди

812 22:19 30.05.2020

Пандемия туфайли меҳнат муҳожирлари Ўзбекистонга қайтмоқда

736 16:30 30.05.2020

Ўзбекистон масжидлар очиладими?

4041 15:21 30.05.2020

Расман: Ўзбекистонда карантин 15 июнга қадар узайтирилди, бир қатор ўзгаришлар бор

1604 12:14 30.05.2020
« Орқага