Таҳлил

«Ботаника» боғида ҳам ўша аҳвол ёхуд дарахтларни қийнаманг!

956

Халқимиз азалдан динга алоқаси бор жойларга алоҳида эътибор билан қарайди. Бу ишда шу қадар чуқур кетадики, ширкка бир баҳя қолади. Замонавий жойларчи, уларнинг нима “айби” бор?

Эътиборингизга ҳавола қилинаётган сурат Тошкент шаҳридаги “Ботаника” боғида олинган. Ҳеч бир мақбараси ё “муқаддас” булоғи йўқ маскан, лекин латта боғланадиган дарахтлари бор.

Ўйлаб қоласан, бизникиларга умуман фарқи йўқми, қаерда тепалик кўрса “муқаддаслаштириб” кетилаверадими? Ахир бу оддий тепалик-ку?!

Худо билади, бу дарахтлардаги биринчи мато синган шохни танага қотириб қўйиш учун ёки бирор-бир пайвандлаш ишларида ишлатилган бўлиши мумкин. Бири бор жойда иккинчисига ҳам жой топилади, шу тариқа тепаликдаги бу дарахтлар матолар билан ўралиб қолган.

Билгичларнинг айтишича, дарахтдаги матолар сони камаймаяпти. Балки бу тепаликка бошқа динга эътиқод қилувчилар ҳам “ташриф” буюрар, нима бўлганда ҳам яхши иш эмас. Ҳеч бўлмаса Экопартия эътибор қаратиши, “дарахтларга озор берманглар” деган чақириқ билан чиқиши керак.

Ўйлаймизки, Мусулмонлар идораси Тошкент шаҳар вакиллиги бу масалани ўз назоратига олади ва дарахтларни “оғир юк”идан халос қилади.

Манба: "Тошкентдан гапирамиз" телеграм канали

УЛАШИНГ:

Теглар:
« Орқага