Бойсун туманида янги масжидда илк Жума намози ўқилди

19:35 08.07.2019 336

2019 йил 5 июл, муборак жума куни Сурхондарё вилояти Бойсун туманидаги Омонхона қишлоғида янги “Шайх Шамсиддин” номидаги масжид очилди. Авваллари масжид учун 12 км узоқликдаги туман марказига боришига тўғри келарди. Кўп йиллик армонлар бугун барҳам топди. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар бўлимининг маълум қилишича, идора раиси ўринбосари Иброҳим домла Иномов ҳудуд аҳолисини янги рўйхатдан ўтган масжид билан муборакбод этдилар.

Иброҳим домла Иномов масжидда биринчи жума намозини адо этиб бердилар. Аллоҳнинг байтида тоат-ибодатлар, солиҳ амаллар, Қуръони карим тиловати Қиёмат қадар давом этишини тиладилар. Шунингдек, ташкилий ишларда фаоллик кўрсатган пок ниятли кишилар ҳаққига дуолар қилдилар.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!