Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

Бозорлардаги вазият юзасидан расмий муносабат: “Соқол масаласида ҳеч кимга қаршилик йўқ!” — ИИВ

6094

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги “Малика” ва “Абу Сахий” (расмий номи “Флешка” ва «Tashkent Trade Center» савдо маркази) бозорларида ички ишлар ходимлари соқолли фуқароларни ИИВ га тегишли идораларга олиб бориб, соқолини олдириб, қандайдир тушунтириш ва таҳдидлар қилиб, кейин қўйиб юборилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳатто бир фойдаланувчи фейсбукда Абу Сахийдаги бу каби “тушунтириш ишларида” Ўзбекистон мусулмонлари идораси ходимлари ҳам иштирок этаётгани ҳақида ёзди. 

Azon.uz мухбири юқоридаги маълумотларнинг қанчалик тўғрилиги юзасидан ИИВ ва Мусулмонлар идораси матбуот хизматларига савол йўллади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ходимларидан бири бу ҳолатдан хабари йўқлигини, аммо катта эҳтимол билан бунақа бўлиши мумкин эмаслигини таъкидлади.

Ички ишлар вазирининг матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов эса вазиятни аниқлаштиргач, Azon.uz’га қуйидагиларни маълум қилди: 

“Хабарингиз бўлса, яқинда фуқароларнинг паспорт нусхалари аҳлатхонадан топилган эди, шов-шув бўлди. Ҳозир кўп маиший техника сотувчилари одамлардан паспорт копиясини олиб қолади. Ва кейинчалик ўша фуқароларнинг маълумотлари тарқалиб кетяпти. Шунинг олдини олиш учун Тошкент шаҳрида маиший техника сотувчилари билан тушунтириш ишлари олиб бориляпти. Фақат шу! Соқол масаласида ҳеч кимга эътироз йўқ”.

Дарҳақиқат, Ўзбекистонда фуқароларнинг соқолига (ёки масалан сочига) эътироз билдиришга, мажбурлаб олдириб юборишга бирор бир ҳуқуқий асос йўқ. Бу  Агар кимдир ёки қайсидир амалдор бунга қаршилик қилса, тегишли тартибда юқори турувчи органларга шикоят қилиш лозим.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили январ ойида  Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтида бўлиб ўтган давра суҳбатида Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти бўлим бошлиғи, исломшунос Бахтиёр Бобожонов: “[Малика] бозоридаги йигитларни олиб кириб, соқолларини мажбурий олишганини назарда тутаётган бўлсангиз, бу жуда ёмон ва шармандали иш эди. Бу ишни қилганлар ўшандаёқ жазоланган, ҳаммада ҳам хато ва камчиликлар бўлади,” деган эди. Давра суҳбатидан сўнг журналистлар ушбу масалани ИИВ Терроризм ва экстремизмга қарши кураш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосаридан ҳам тасдиқлатиб олган ва ИИВ расмийси Малика бозорида фуқароларнинг соқолини мажбурий олганлар жазоланганини тасдиқлаган ҳамда “энди ИИВ ходимлари томонидан бундай ноқонуний хатти-ҳаракатлар қилинмаслиги”ни айтган эди. (Бу ҳақда тўлиқ мана бу мақолада ўқишингиз мумкин: «Малика»даги соқол олиш амалиёти жуда ёмон ва шармандали иш эди»

Бундан ташқари Azon.uz сайти яқинда косонсойлик фуқаронинг мурожаати сабаб “Соқол билан паспорт олиш” масаласи юзасидан ИИВ расмийларидан изоҳ олинган ва “Кўзойнак (очки) ва шапкада мумкин эмас, соқолга ҳеч қандай чеклов йўқ!”лиги ҳақида мақола эълон қилинган эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Нур-Султонда Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

31 13:59 06.12.2021

“Толибон” ташқарига олиб кетилган ҳарбий самолёт ва вертолётларни қайтаришни бошлади

212 13:36 06.12.2021

Қурол савдоси: Россия қуролларига харидор камаймоқда

421 12:36 06.12.2021

Россияда қолиб кетган ҳамюртларимиз учун махсус поезд қатновлари амалга оширилади

128 12:08 06.12.2021

“Спутник” билан эмланганлар Саудия Арабистонига кира олади

242 11:30 06.12.2021

Хитой раҳбари динларни хитойлаштиришга чақирди

1510 10:03 06.12.2021
« Орқага