Бразилия Қуддусда савдо ваколатхонасини очади

13:30 01.04.2019 498

Бразилия ҳукумати Қуддус шаҳрида савдо ваколатхонасини очишга қарор қилди, у мазкур мамлакатнинг Исроилдаги элчихонасининг бир бўлими сифатида фаолият кўрсатади. 

“Қуддуснинг яҳудий идентификацияси билан тарихий боғлиқлиги борлигини ҳамда шаҳарнинг Исроил давлати учун сиёсий аҳамиятини эътироф этган ҳолда у ерда савдо ва инвестицияларни, инновациялар ва технологиялар алмашинувини ривожлантириш учун Бразилия ваколатхонаси очилишини эълон қилмоқдаман”, – дея ёзди Бразилия президенти Жаир Болсонару Твиттердаги саҳифасида. 

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу ушбу ваколатхона дипломатик мақомга эга бўлишини маълум қилди. 
Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, Болсонару янвраь ойида Бразилиянинг Исроилдаги элчихонасини Тель-Авивдан Қуддусга кўчириш ҳақида айтган. Бироқ кейинроқ мамлакат ҳукумати араб давлатлари билан алоқалари ёмонлашмаслиги учун бу фикрдан воз кечган.  

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!