Брифинг: Ҳаж сафари харажатлари арзонлашади

10:59 04.04.2019 5978

Бироз аввал Вазирлар Маҳкамаси қошидаги дин ишлари бўйича қўмита томонидан оммавий ахборот воситалари учун ташкил этилган бирифинг бўлиб ўтди. Брифингни қўмитанинг матбуот хизмати вакили Аброр Хикматов олиб борди.

Брифингда Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 март куни қабул қилинган фуқароларнинг виждон эркинлиги ва диний эътиқодга бўлган конституцион ҳуқуқларини таъминлаш, ҳаж ва умра зиёратларини ташкил этиш, ўтказиш билан боғлиқ ишлар самарадорлигини янада ошириш, зиёратларни юқори самарада ва тизимли ташкил этиш ҳамда кўрсатиладиган хизматлар нархини арзонлаштириш бўйича фармойиш маълумотлари тақдим этилди.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!